ПАРПИЕВ Нусрат Аъзамович

ПАРПИЕВ Нусрат Аъзамович (1931.14.9, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон ФА акад. (1995), кимё фанлари дри (1976), проф. (1981). Ўрта Осиё ун-тини тугатган (1953). Ўзбекистон ФА Кимё ин-тида лаб. мудири (1964—76), директор муовини (1965 — 76), Ўрта Осиё нефтни қайта ишлаш саноати и. т. институти директори (1976—77), Бу-хоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси ин-ти ректори (1977—89), ТошДУда проректор (1992—94), кафедра мудири (1989 —94). Тошкент Кимё-технология ин-ти ректори (1994—2001), Ўзбекистон ФА кимё-технология бўлими раиси (19942000), 2002 й. дан ЎзМУ анорганик кимё кафедраси мудири. Асосий илмий ишлари координацион би-рикмалар кимёсига оид. Парпиев раҳбарлигида рангли ва нодир металларнинг таркибида азот, кислород ва олтингу-гурт бўлган органик моддалар билан комплекс бирикмалар ҳосил қилишининг илмий асослари ўрганилган, металлар ва уларнинг бирикмаларини ўта соф ҳолда ажратиб олиш усуллари, молибден, рений, вольфрам ва симобни аниқлаш ҳамда соф молибден олишнинг термик усули ишлаб чиқилган. Гидразонлар, гидроксам кислоталари ҳосилалари асосида 200 дан ортик, янги координацион бирикмалар синтез қилинган. Илк бор палладий ва кобальт бирикмаларининг шишга карши фаол таъсир этиши аникланган.

Ас: Кристаллохимия комплексов металлов с гидразидами и гидразонами, Т., 1994 (ҳам-корликда); Координацион бирикмалар кимё-си, Т., 1996 (ҳамкорликда); Анорганик кимёнинг назарий асослари, Т., 2000 1—2 қисм (ҳамкорликда).

Loading...