ПАРРАНДАЧИЛИК

ПАРРАНДАЧИЛИК — уй паррандаларини етиштириш; чорвачияикнинг бир тармоғи. Паррандачиликнинг асосий маҳсулоти — озиқ-овқатга ишлатиладиган тухум ва гўшт; қўшимча маҳсулоти — парранда пати ва пари. Паррандаларни сўйиш ва уни қайта ишлаш чиқиндиларидан ем уни ишлаб чиқарилади. Парранда гўнги — қимматли органик ўғити. Паррандачиликда тухум, асосан, тухум йўналишидаги, қисман гўшт-тухум ва гўшт йўналишидаги товуқ зотлари ва кроссларидан олинади. Гўшт етиштириш учун гўшт берадиган товуқ, ўрдак, курка, ғоз, цесарка, гўшт каптарлар кўпайтирилади. Парранда гўшти етиштиришнинг асосий манбаи — брой-лерларни боқишдир. Шунингдек, беданадян парҳез тухум ва гўшт олинади.

Паррандачилик бундан 4 минг йил муқаддам дастлаб товуқлар хонакилаштирилган Ҳин-дистода пайдо бўлган ва кейинчалик бошқа мамлакатларга аста-секин тарқалган. Кейинчалик паррандаларнинг бошқа турлари ҳам хо-накилаштирилган. 18—19-а. ларда Европа, Осиё ва Америкада уй паррандаларининг кўпдан-кўп зотлари яратилди.

Ўзбекистонда 1920-й. ларнинг охирига қадар парранда, асосан, жайдари ва каммаҳсул товуқ зотлари фақат хонадонларда боқилган. Республикада Паррандачиликнинг қ. х. тармоғи тарзида ривожланиши 20-а. нинг 20-й. ларига тўғри келади. Биринчи Паррандачилик фермалари 1929 й. Қўқон ш. ёнидаги ва Самарқанд вилоя-тидаги артелларда ташкил этилган. 1930 й. Тошкентда Ў«зпаррандаинкубатормарказ» тузилди. Ўша йили республикада дастлабки Каттақўрғон инкубатор стяси ишга туширилди. Ўзбекистонда Паррандачилик урушдан кейинги йилларда тез ривожланди. 1950 й. республикада 11 та инкубатор стяси ишлади. Инкубатор Паррандачилик стялари к-з ва с-зларда Паррандачилик фермаларини тузишда ёрдам берди. 1959 й. Бухоро инкубатор Паррандачилик стяси негизида республикада 1-Бухоро Паррандачилик ф-каси ташкил этилди. 1960 й. дан эса инкубатор Паррандачилик стялари 150—180 минг товуқ учун мўлжалланган Тошкент, Ўртасарой, Самарқанд, Ғаллаорол ва Фарғона П. ф-каларига айлантирилди. 1964 й. да Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибида «Ўзпаррандасаноат» республика и. ч. бирлашмаси ташкил этилди. 70 дан ортик, Паррандачилик ф-каси, 12 наелчилик хўжалиги, паррандалар касалликлари бўйича республика ветеринария лаб. ва б. ташкилотлар иш олиб борди.

1958й. да Ўзбекистон чорвачилик и. т. ин-тида Паррандачилик бўлими, 1985 й. да генетика-селекция стяси (1994—2003 й. ларда «Наслпарранда» илмий маркази) ташкил этилди. 1992 й. дан республикада гўшт йўналишида куркачиликни ривожлантириш бўйича Исроилнинг «МАД» фирмаси билан ҳамкорликда Хонобод (1993), Чимён (1992), Риштон, Урганч ва Янгийўл (1995) Паррандачилик ф-калари куркачиликка ихтисослашди. Германия, Белоруссия, Исроил, Голландия, Қо-зоғистондан келтирилган зотли товуқ ва курка тухумларидан жўжа очириш йўлга қўйилди. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1996 й. 29 нояб. даги «Пар-рандачилик хўжаликларини курка гўшти етиштириш учун модернизация қилиш тўғрисида» қарорига кўра, хо-риждан олинган кредитлар ҳисобига куркачиликка ихтисослашган ф-калар сони кўпайди.

2003 й. 4 сент. да Республика Вазирлар Маҳкамасининг «Паррандачиликда монополиядан чикариш ва иктисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори билан «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси тугатилди, унинг таркибига кирган акциядорлик жамиятлари шаклидаги 25 Паррандачилик ф-калари тўлиқ хусусийлаштирилди.

Ўзбекистондаги хўжаликларда товуқ (тухум, гўшт йўналишлари), гўшт учун курка, қисман ўрдак, ғоз, парҳез таомлар учун бедана боқилади. Асосан, товуқнинг оқ леггорн, «Наслпарранда» илмий марказида яратилган икки тизимли, маҳаллий шароитларга яхши мослашган, йилига 240—250 донагача тухум қиладиган «Ўзбекистон» кросси етиштирилади.

Интенси в П. нингтехнологикжараёнлари саноат негизида ташкил этилган бўлиб, йил давомида бир маромда тухум ва гўшт и. ч. ни таъминлайди. Пар-рандалар, асосан, қуруқ аралаш емлар билан боқилади. Аралаш емга бўлган ўртача йиллик эҳтиёжлар (бир бош учун, кг): катакларда боқиладиган тухум берадиган саноат галалари учун — 50; тухум берадиган зотли галалар учун —54; гўшт олинадиган галалар учун — 65; 2 ойгача бўлган бройлер жўжалар учун — 4,7, тухум олишга мўлжалланадиган 5 ойликкача бўлган жўжалар учун —11,8.

Ўзбекистонда 2000 й. да 1252,9 млн. дона тухум етиштирилди, 14 млн. парранда боқилди.

Хорижий мамлакатларда Паррандачилик жуда тараққий этган. АҚШ, Канада, Буюк Британия ва б. бир катор мамлакатларда йирик механизациялашган корхоналар барпо этилган.

Жаҳонда 20-а. нинг 80-й. лари охирида 500 млрд. донадан ортиқ тухум (энг куп АҚШ, Япония, Франция, Германияда), 150 млн. т гўшт ( АҚШ, Бразилия, Япония, Франция, Италия) ишлаб чиқарилди. БМТ маълумотларига кўра, жаҳон мамлакатларида 14139 млн. товуқ, 244 млн. курка боқилади (1999). Яна қ. Бедана, Курка, Товук, Ғоз, Цесарка.

Ад.: Разведение, содержание и кормление птицы, Пер. с нем., 1972; Промышленное птицеводство, М., 1985; Азимов С, Паррандачиликда наслчилик ишлари, Т., 1982.

Сайфиддин Азимов.

Loading...