
ПАРТИЯ
ПАРТИЯ (лот. partio — бўламан, ажра-таман) — 1) ғоявий жиҳатдан маслакдош, манфаатлари муштарак бўлган (қ. Сиёсий партиялар), шунингдек, муайян ишни бажариш учун ажратилган кишилар гуруҳи (мас, қидирув Партияси);
2) бир манзилга бир вақтда жўнатилган товарлар;
3) муайян натижагача ўтказиладиган ўйин (мас, шахматдаги Партия); бир канча ўйинлардаги ўйинчилар таркиби.