ПАРУСИНА

ПАРУСИНА (рус. парус — елкан) — зиғир толали ёки ярим зиғир толали қалин ва залвор мато. Йўғон калава ипдан полотно ўрилишда тўқилади (қ. Ўрилиш). Дастлаб, асосан, елканлар тайёрлаш учун ишлатилган (номи шундан). Ҳозир техник мақсадларда (елкан, брезент, пойабзал ва б. учун), иш кийимлари, махсус кийим-бошлар тикиш учун ишлатилади.

Prev Article

ПАРТИЯ

Next Article

ПАРФИЯ