ПАРХИШ

ПАРХИШ — ўсимликларни вегетатив йўл билан кўпайтириш усулларидан бири. Пархиш қилишда асосий ўсимликнинг бир неча куртакли новдаси (пояси) ерга ётқизилган ҳолда кўмилиб, куртакли учи ер бетига чиқариб қўйилади ва кўмилган қисми илдиз олмагунча асосий ўсимлиқцан ажратилмайди. Илдиз олгандан кейин асосий ўсимликдан ажратилади, шунда у мустақил ҳолда ўсади ва ривожлана бошлайди. Бу усулдан мевачилик, токчилик, манзарали боғдорчилик ва ўрмончиликда кенг фойдаланилади.