ПАСКАЛЬ

ПАСКАЛЬ (Pascal) Блез (1623.19.6, Клермон-Ферран — 1662.19.8, Париж) — француз математиги, физик ва файласуфи. «Конус кесимлар назариясининг тажрибаси» номли асарида (1639) проектив геометриянинг асосий теоремаларидан бири — Паскаль теоремасини исботлаган (қ. Иккилик принципи), 1641 й. жамлаш машинасини қурган. Арифметика, сонлар назарияси, алгебра, эҳтимоллар назарияси, проектив геометрия ва б. соҳаларга оид ишлари муҳим. Паскаль биринчи марта математик индукция усулини қўллаган, Шарқ математикларидан мус-тақил ҳолда биномиал коэффициентларни ҳисоблаш усулини топган (қ. Арифметик учбурчак). П. қўллаган юза ва ҳажмларни ҳисоблаш усуллари дифференциал ҳамда интеграл ҳисоблар яратилишида асос бўлди. Паскаль гидростатика асосчиларидан бири, 1648 й. атм босими мавжудлигини исботлайдиган таж-риба ўтказган. Паскаль қонунини асослаган.

Паскаль фалсафий қарашлари билан рационализм ва скептицизм орасида иккиланиб турган. Унинг «провинциалга хатлар» асари француз прозаси ва те-атрида муҳим ўрин тутади. Паскаль француз классик прозасининг шаклланишига катта ҳисса қўшган.