ПАСПОРТ

ПАСПОРТ (франц. passeport — портга кириш рухсатномаси) — айрим давлатларда фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат. ЎзР фуқаросининг Паспорти — Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқдовчи асосий ҳужжатдир. ЎзР да Паспорт бериш ва ундан фойдаланиш, қайд этиш, рўйхатдан чиқариш тартиби, шунингдек, Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ЎзР Президентининг 1999 й. 26 фев. даги фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида»ги Низом билан белгиланади. Мазкур Низомга биноан, Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган барча фуқаролари ЎзР фукароси Паспорт ига эга бўлишлари шарт. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ЎзР ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳужжатлар асосида яшайдилар. Паспорт хорижга жўнаб кетиш чоғида ҳам амал қилади. Хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ЎзР фуқароси Паспорти ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади. «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғри-сида»ги ЎзР қонуни (1992 й. 2 июль)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Паспорти «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонун кучга киргунига қадар ЎзР ҳудудида до-имий яшаб турган шахсларга, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғриси-да»ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга ҳам берилади. ЎзР фуқароси Паспорт ини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари беради. Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшайдиган фуқароларига, шунингдек, қонунга мувофиқ, ЎзР фуқаролигини олган шахсларга ЎзР фуқароси Паспорти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилади. ЎзР фуқароси Паспорти бутун Ўзбекистон Республикасида ягона намунада ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса, қорақалпоқ, узбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади ва 32 бетдан иборат бўлади. Паспортга узбек, рус ва инглиз тилларида (Қорақалпоғистон Республикасида эса — қорақалпоқ тилида ҳам) фуқаронинг шахси тўғрисида қуйидаги маълумотлар ёзилади: фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган йили, куни, ойи; туғилган жойи; миллати; жинси, шахс ухшашлигини аниқдаш рақами. Паспортда унинг эгасининг имзоси, Паспорт берган масъул шахс имзоси булиши, шунингдек, Паспорт берилган вақт ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим. Шунингдек, Паспорт га: балоғатга етмаган болаларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, куни, ойи; ҳар-бий хизматга муносабати тўғрисидаги; никохдан утиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги; паспорт эгасининг яшайдиган ва доимий қайд этилган жойи ҳақидаги; вактинча қайд этилгани тўғри-сидаги; чет элга чиқиш учун рухсатнома ҳақидаги; хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги маълумотлар ёзилади. Фуқаролар 25 ёшга ва 45 ёшга тУлганда ички ишлар органлари уларга янги Паспорт беради. 45 ёшга тўлган фуқаролар Паспорт ининг амал қилиш муддати чекланмайди. Паспорт тизими қоидалари бажарилишини ички ишлар органлари ва ма-ҳаллий ҳокимият органлари назорат қиладилар. Фуқаролар: П. сиз, ёки ҳақиқий бўлмаган Паспорт билан қайд эттирмай яшаганлик учун, Паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлик ҳамда Паспорт лардан ғаразли мақсадларда фойдаланганлик, Паспортни авайлаб сақламай уни йуқотганлик учун ЎзР крнунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига республикадан ташқарига чиқиб кетиш чоғида дипломатик Паспорт берилади. Бу ҳуж-жат билан боғлиқ ҳуқуқий жиҳатлар ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1995 й. 6 ян-в. даги 8сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининт дипломатик паспорти тўғрисида»ги Низом билан тартибга солинади. Дипломатик Паспортни ЎзР Ташқи ишлар вазирлиги 5 й. муддатга беради. Дипломатик П. Ўзбекистон Республикасининг мулки ҳисобланади.