Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ПАССАТ ОҚИМЛАРИ

ПАССАТ ОҚИМЛАРИокеан юзасида пассатлар таъсирида ҳосил бўладиган сув оқимлари. Атлантика ва Тинч океанларда — Шим. ва Жан. Пассат оқимлари, Ҳинд океанида — Жан. ярим шардаги Пассат оқимлари мавжуд. Пассат шамоллари эсиб турга-нидан Пассат оқимлари шаркдан гарбга томон соатига 1—2 км тезликда ҳаракат қилади (океанларнинг ғарбий қисмларида бу тезлик соатига 3 км га етади). Пассат оқимлари океанларнинг шарқида, антициклон айланма шамолларнинг совуқ оқимларидан бошланади; ғарбга силжиган сари анчагина исиб қолади. Экваторда шим.-шарқий ва жан.-шарқий пассатлар таъсирида шим. ва жан. Пассат оқимлари оралиғида (экваториал) тескари оқимлар вужудга келади. Бу тизим Тинч океанда йил бўйи давом этади; Атлантика океанида езда бўлади; Ҳинд океанида кишки Пассат оқимлари йўқ, чунки бу океаннинг шим. кисми муссонлар таъсирида бўлади. Океанларнинг ғарбий қисмларида Пассат оқимларидан илиқ оқимлар бошланади.

Prev Article

ПАССАКАЛЬЯ

Next Article

ПАССАТЛАР