ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ

ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИСамарқанд вилоятилаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1929—38 й. ларда Акмал Икромов тумани деб аталган. 2001 й. да Пастдарғом туманига Гўзалкент тумани қўшилди. Шим. дан Оқдарё ва Иш-тихон, ғарбдан Каттақўрғон, Нуробод туманлари, жан. дан Қашқадарё вилоя-ти ва шаркдан Самарқанд тумани билан чегарадош. Майд. 0,53 минг км2. Аҳолиси 267,3 минг киши (2003). Пастдарғом туманида 1 ша-ҳар (Жума), 1 шаҳарча (Чархин), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Арабхона, Болатош, Димишқиболо, Намуна, Санчиқўл, Сарибош, Торариқ, Турон, Халқаобод) бор. Маркази — Жума шаҳри.

Туман номи («Пастдарғом»)нинг келиб чиқишини маҳаллий тилшунос, топонимистлар дарё (дарғом)нинг қу-йиси (қуйисидаги ер, ҳудуд) деб изоҳлайдилар. Ҳақиқатан ҳам Зарафшоннинг пастки қисмида жойлашган Дарғом канали туман ҳудудидан оқиб ўтади. 1141 й. 9 сент. да Котвон даштида салжуқийлар ва қорахитойлар ўртасидаги жанг Дарғом дарёси бўйида бўлиб ўтган ва тарихчиларнинг таъкидлашича «… жангда салжуқийлардан 30 минг киши ҳалок бўлган, 10 минг кишини Дарғом дарёси оқизиб кетган». Дарё номи «Бобурнома»да ҳам учрайди.

Табиати. Туман рельефи ясси текислик бўлиб, шаркдан ғарбга нишаб. Юзаси учламчи давр чўкинди жинсларидан ташкил топган. Устки қисмини Зарафшон ва унинг ирмоклари олиб келган аллювиал ётқизикдар қоплаган. Туман ҳудудининг жан.-шарқи Зарафшон тоғ тизмаларининг ғарбий учи билан банд. Бал. 2204 м гача. Жан.-ғарбий қисми Қарнобчўл даштининг шарқий ва Қарши чўлининг шим. чеккаларидан иборат чала чўллардир. Тупроклари, асосан, бўз тупроқ. Чўл зонасида озроқ шўрхоклар бор. Тоғ этакларида жигарранг ва қўнғир тоғ-ўрмон тупроқлари тарқалган. Ёввойи ўсимликлари: шувоқ, буғдойиқ ва тоғчала чўл ўсимликларидан иборат. Дарёларнинг қа-йирларида рўвак, қамиш, шўражриқ, сувранг, кампирсоч, итгунафша, юл-ғун ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвон ва пар-рандалардан: бўри, тулки, қуён, чиябўри, жайран, жайра, қобон, калта-кесак, тошбақа, сариқ илон, эчкемар, кўрсичқон, кичик қўшоёқ, қумсич-қон, типратикан, каламуш, қирғовул, лойхўрак, ўрдак, сўфитўрғай, чуғурчиқ, зарғалдоқ ва б. учрайди. Туман ҳудудининг шим. дан Зарафшон дарё-сининг тармоғи — Қорадарё ва б. сойлар оқиб ўтади, ғарбида ёзда қуриб қоладиган сойлар бор. Туман ҳудуди орқали Дарғом канали, Эски Анҳор канали ўтади. Иқлими кескин континен-тал. Лекин, шим., шим.-шарқ ва шарқ томондан тоғлар билан ўралганлиги учун қиши илиқроқ. Янв. нинг ўртача т-раси — 1,9°, июлники 27,2°, энг паст т-раси —26°, энг юқори т-ра 44°. Йиллик ёғин 328 мм, асосан, қиш ва баҳорда ёғади.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Ахрлининг ўртача зичлиги 1 км2 га 504 киши.

Хўжалиги. Туман хўжалигида етакчи тармоқ қ. х. П. т. да пахта тозалаш з-длари (Жума ва Чархин), «Ўзбиоком-бинат» корхонаси, «Агрокимётаъминот» акциядорлик бирлашмаси, «Агромашсервис» акциядорлик жамияти,’ қурилиш ташкилотлари, ғишт з-ди, «Пахтабанк», «Тадбиркорбанк», Миллий банк бўлимлари, Мебеллар уйи, супермаркет, 346 савдо дўконлари, бозорлар, 99 умумий овқатланиш, 239 маиший хизмат кўрсатиш корхоналари мавжуд. Қўшма, кичик ва хусусий корхоналар фаолият кўрсатади.

Пастдарғом туманида 10 га яқин ширкат хўжалиги, Пастдарғом ижара хўжалиги ва б. бор.

Қ. х. да фойдаланиладиган ерларнинг 16,8 минг га ерига пахта, 14,7 минг га ерига дон ва бошқа экинлар экилади (2003).

Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, от, пар-ранда боқилади.

Пастдарғом тумани даги 116 умумий таълим макта-бида 59287 ўқувчи таълим олади, 3 касб-ҳунар коллежи, республика бадиий ака-демияси тасарруфидаги 1 санъат лицейи, ЎзбекистонКорея ҳамкорлигида очилган санъат коллежи, 2 мусиқа мактаби мавжуд, 59 кутубхона, 22 клуб, маданият уйлари ва саройлари, мада-ният ва истироҳат боғлари, 22 халқ те-атри, 6 халқ ансамбли фаолият кўрса-тади. Туманда 12 стадион, 890 спорт майдончалари, спортнинг миллий ку-раш, каратэ, реал-айкидо турлари ва б. бўйича спорт клублари ишлаб турибди.

Пастдарғом тумани даги туман бирлашган касалхо-наси, унга қарашли 4 касалхона, 5 шифохона, 76 фельдшер-акушерлик пунктлари, 200 қишлоқ-даволаш ам-булаториялари, 16 қишлоқ врачлик пунктлари, 21 дорихона мавжуд.

Туман ҳудуди орқали Тошкент — Душанба, Тошкент — Қарши поездлари ўтади. Каттақўрғон—Жума—Самарқанд, Самарқанд—Сазағон—Жом, Жума— Хончарвоқ ва б. йўналишларда автобуслар қатнайди. Тошкент—Урганч, Тошкент—Навоий йўналишлари бўйлаб қатнайдиган автобуслар ҳам туман ҳудуди орқали ўтади. Жума—Саза-ғон ўртасида қаттиқ қопламали автомобиль йўли ўтказилган. 1931 й. дан «Пастдаргом ҳақикати» тумани газ. си чиқади.