ПАСТЕР

ПАСТЕР (Pasteur) Луи (1822.27.12, Доль, Франция — 1895.28.9, Вильнёвл Этан, Париж яқинида) — француз кимёгари ва микробиологи, ҳоз. замон микробиологияси ва иммунологияси асосчиларидан бири. Париж ФА (1862) ва Франция тиббиёт академияси (1873), Франция академияси (1886) акад. Страсбург ун-ти (1849), Лилль ун-ти (1854), Олий нормал мактаб (1857) ва Париж ун-ти (1867) проф. 1888 й. Парижда хусусий микробиология и. т. ин-тини (Пастер ин-ти) ташкил қилади ва бошқаради.

Пастер спиртли (1860), сут кислотали ва ёғ кислотали (1861) бижғишлар микробларнинг фермент и. ч. фаолияти са-бабли вужудга келишини, кислородсиз шароитда яшайдиган микроблар — ана-эроблар борлигини исботлади. Пастернинг вино ҳамда пиволарнинг ачиб қолиши ва пилла қурти касалликлари (1870) сабабларини аниклаб, бу микробларга қарши самарали чора-тадбирларни (пастеризация усули) ишлаб чиқиши саноат ва озиқ-овқат микробиология – сининг шаклланишига асос бўлди. Пастер дунёда биринчи бўлиб илмий изланишлар натижасида паррандалар вабоси (1879), куйдирги (1881) ва қутуриш (1885) касалликларига қарши вакцина тайёрлаш усулини ишлаб чикди ва касалликнинг олдини олишда кучсизлантирилган касаллик қўзғатувчи билан эмлаш мумкинлигини тасдиқлаб, иммунизация (иммунлаш)га асос солди.

Пастер озиқ муҳитларга ташқаридан бегона микроорганизмларни туширмаслик ва йирингли яраларга қарши курашиш усулларини ишлаб чикиб, асептика ва антисептикага асос солди. Пастер ўз илмий изланишларининг натижалари асосида микроорганизмлар ўзидан-ўзи вужудга келади деган назарияни рад этди.

Ас: Избранные труды, т. 1—2, М., 1960.