ПАСТЕРЕЛЛАЛАР — Pasteurella гуру-ҳига мансуб майда грамманфий коко-бациллалар. Бу гуруҳга мансуб 12 тур П. аникланган. Улардан одам учун энг хавфлиси P.multocida. П. ҳайвон ва қушларнинг бурун-ҳалқумидаги нормал микрофлора таркибида учрайди. Айрим ҳолларда ҳайвонларда зотилжам ва сепсис касаллигини келтириб чиқаради.
Пастереллалар одамга, асосан, мушуклар тишлагани ёки тирнаганида юқади ва эндокардит, остеомиелит, зотилжам ва септицемия каби касалликларни қўзғатади. Кўпинча ёш болалар ва қариялар касалланади. Пастереллалар қўзғатган касалликлар (мас, пастереллёз)ни даволашда ши-кастланган жойга жарроҳлик ишлови берилади ва антибиотиклар қўлланади. Олдини олиш мушук, кучук каби уй ҳайвонларини ветеринар кўрикдан ўтказиб туришдан иборат.