ПАТ

ПАТкуш терисидаги шохсимон мод-дали тузилма. Контур, ипсимон, парсимон, пар ва қилсимон Пат турлари бўлади. Контур П. қалам учи, ўзак, ўқ ва унга жойлашган елпиғичдан иборат. Контур Пат қуш қаноти ва думида бўлади; улар танасини қоплаб туради. Ипсимон Пат узун, нозик ва юмшоқ ўқцан ҳамда унинг учида жойлашган сийрак соқолчалардан тузилган. Одатда, ипсимон Патлар контур Пат остида жойлашади. Парсимон Пат нозик ўзак ва ўзаро илашган майин соқолчалардан ташкил топган; пар билан бирга танани совишдан сакдайди. Парлар қисқа ва юмшоқ ўзакдан ҳамда бир-бири билан илашмаган соқолчалардан иборат. Килсимон П. да эса ўзак ривожланган, лекин соқолчалар бўлмайди. Қилсимон ва ипсимон П. туйғу вазифасини бажариши тахмин қилинади. Патнинг ёйилиб, рангининг йўқолиши туллашга сабаб бўлади.

Loading...