ПАТАЛИПУТРА

ПАТАЛИПУТРА — Кда. Ҳиндистондаги шаҳар, қад. дунёнинг энг буюк шаҳарларидан бири (тахм. 16×3 км майд. ни эгаллаган). Анъанага кўра, мил. ав. 5-а. ўрталарида подшо Ажаташатру томонидан Личчхавлар давлатига қарши қалъа сифатида бунёд этилиб, тез орада Шим. Ҳиндистондаги энг муҳим савдо, хунармандчилик ва маданий марказга ва Ма-гадха давлатининг пойтахтига айланган. П. Нандлар, Мауриялар, Шунглар, Гуп-талар империясининг пойтахти бўлган. Гупталар хукмронлигининг охирида (5—6-а. лар) Паталипутра таназзулга учраб, харобага айланган. Паталипутра харобалари яқинида, Ганг дарёси бўйида, ҳоз. Патна ш. кад. кўтарган. Археологик қазишмалар натижасида Паталипутрадан Мауриялар саройига тегишли ёғоч ва ғиштдан ишланган бинолар, кўплаб санъат обидалари то-пилган.

Prev Article

ПАСХА ОРОЛИ

Next Article

ПАТЕРНАЛИЗМ