ПАТОГЕНЕЗ

ПАТОГЕНЕЗ (юн. pathos — касаллик ва… генез) — касаллик ва унинг айрим белгилари пайдо бўлиши ҳамда ривожланишидаги жараёнлар мажмуи; патологиянинт бир бўлими. Ҳужайра, тўқима ва аъзоларнинг шикастланиши, орга-низмнинг носпецифик жавоб реакциялари ва типик патологик жараёнлар (мас, яллиғланиш)нинг ривожланиши Патогенезнинг умумий қонуниятларидир. Носпецифик жавоб реакциялари ва типик патологик жараёнлар умумий П . нинг мазмунини ташкил этади. Касалликларнинг ривожланишида шика-стланишдан содир бўладиган турли ре-акцияларнинг мураккаб комплекси ку-затилиб, улар турнинг яшаши учун фойдали бўлиши, индивидиумга нис-батан эса (ривожланиш даражаси, давом этиш муддати ва б. омилларга қараб) ҳам фойдали, ҳам зарарли бўлиши мумкин. Мас, гавда т-раси кўтарилиши инфекцияга карши курашишга кўмаклашади, аммо т-ранинг хаддан ташқари (40° дан юқори) кўтарилишининг ўзи ҳаёт учун хавфли оқибатларга (артериал қон босимининг пасайиб ке-тиши ва б.) олиб келиши мумкин.

Айрим касалликларда Патогенез қонуниятларини, яъни организм тўқималари, аъзолари ва системаларининг типик («стандарт») морфологик, биокимёвий ва физиологик ўзгариш крнуниятларини ҳамда уларга хос клиник кўринишларни (иситма тури, қондаги ўзгаришлар ва ҳ. к.) билиш касалликни аниқлаш, прогнозлаш ва патогенетик даволаш (яъни асосий патологик жараённи ва патогенетик омилларни бартараф қилишга қаратилган даволаш)нинг асосий негизидир. Мас, ирсий нуқсонлар туфайли организмда инсулиннннг етарли даражада ҳосил бўлмаслиги болада қандли диабешнинг вужудга келишига сабаб бўлади.

Патогенетик даводан фарқли ўлароқ, этиологик давода касаллик саба-би бартараф килинади, симптома-тик давода эса касалликнинг айрим белгилари камаяди ёки йўқолади. Мас, йирингли менингишда. пенициллин — этиологик, сийдик ҳайдовчи моддалар — патогенетик, оғриқсизлан-тирувчи моддалар — симптоматик даво воситаси ҳисобланади.

Касаллик бутунлай йўқолиши, яъни тўқимадаги етишмовчилик тўлдирилиши ва функцияси тикланиши ёки тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар гозага келиши (мас, яра ўрнида чандиқ ҳосил бўлиши) ва ниҳоят, ўлим билан тугалланиши мумкин.