ПАТОЛОГИЯ

ПАТОЛОГИЯ (юн. pathos — касаллик ва ..логия) — назарий ва клиник тиббиёт соҳаси; касалликнинг пайдо бўлиш са-баби, ривожланиш қонунияти, кечиши ва окибатини ўрганади. Патологик жараёнларнинг умумий қонуниятлари ва сабаблари умумий Патологияда, айрим аъзо ва системалар касалликлари хусусий Патологияда ўрганилади. Патология патологик анатомия ва патологик физиологията бўли-нади. Бундан ташқари, экспериментал, қиёсий, клиник Патология, ўлка П. си, палео-патология, шунингдек, кимёвий ва физиккимёвий, профессионал, молекуляр ва б. Плар бор. Экспериментал Патология одамлар (хайвонлар) да учрайдиган касалликларни тажриба ҳайвонларида сунъий йўл билан пайдо қилиб, унинг авж олиш механизмларини, қиёсий Патология одам ва ҳайвонларда учрайдиган касалликларнинг кечиши ва ривожланишидаги хусусиятларни қиёслаб ўрганади. Клиник Патология аъзо ва системаларнинг функционал ҳолатини аниклаш мақсадида беморни текширади, шунингдек, клиниклаб., биокимёвий ва б. текширувлар ўтказади; ўлка Патологияси касалликни турар жойнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўрганади; и. ч. даги зарарли таъсир этувчи омилларни ўрга-надиган касб П. си ҳам бор.

19-а. нинг ўрталарида немис олими Р. Вирхов асос солган целлюляр Патология (ҳужайра П. си) назариясига кўра, касаллик ҳужайра ва аъзоларнинг тузилишидаги ўзгаришлар оқибатидир. Бу касаллик моҳиятини ўрганишда ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Ўзбекистонда Патология соҳадаги и. тлар дастлаб 20-а. нинг 20-й. ларида бошланди. Бунда ўлка Патология сига оид муҳим вазифалар ишлаб чиқидди. Патологияга оид масалалар 2-ТошТИда 1998 й. дан чоп этиладиган «Патология» жур. да ёритиб борилади.