ПАТРИЦИЙЛАР

ПАТРИЦИЙЛАР (patricii, лот. pater — отадан) — Қад. Римдаги уруғ зодагонлари. Дастлаб Патрицийлар деб уруғ ташкилотига кирган ва плебейларта карши турган Римнинг барча туб аҳолиси аталган бўлса керак. Анъанага кўра, Патрицийлар дастлаб 100, сўнгра 300 ота уруғини жамлаб, Рим халкини (Populus Romanus Quiritium) ташкил этишган. Мил. ав. 6-а. охиридан, синфий табакаланиш ва давлат шаклланаётган даврда П. Рим республикасининг ҳукмрон табакасига айланган. Улар барча фуқаро ва сиё-сий ҳукукларга, хусусан, олий магис-тратурани алмаштириш ҳукуқига эга бўлишган. Бу имтиёзлар П. б-н плебейлар ўртасидаги курашга сабаб бўлган, у мил. ав. 5-а. бошидан мил. ав. 3-а. бошигача давом этган. Бу кураш жараё-нида Рим республикаси давлат тизи-ми тузилган, плебейлар Populus Romanus таркибига киритилганлар ва барча ҳуқукларда Патрицийлар билан тенглашганлар. Мил. ав. 3-а. бошида Патрицийлар ва плебейлар раҳбарлари ўзаро бирикиб нобилитетни ташкил этишган. Патрицийлардан бўлган нобиллар орасида Валерийлар, Клавдийлар, Корнелийлар, Фабийлар, Эмилийлар, Юлийлар ва б. уруғ вакиллари Кад. Римнинг сиёсий хдётида алоҳида роль ўйнашган. Империя даврида янги патрициат вужудга келиб, улар сенаторлар табақасининг имтиёзли қисмидан иборат эди; унга императорлар томонидан Италия ва провинциялардан чиқкан шахслар киритилган.