ПАТРОН

ПАТРОН (франц. patron) —1) металл кесиш станокларида заготовка ёки ке-сувчи асбоблар маҳкамланадиган мослама. Механик, электромагнит, пневматик Патронлар бор;

2) токарлик станокларида ичи ҳовол буюмлар тайёрлашда лист заготовкалар эзиладиган модель;

3) трубаларга ташқи резьбалар ва шу трубаларнинг муфталарига ички конус резьбалар кесадиган асбоблар. Нефть саноатида (бурғилаш асбоблари, насос-компрессор ва б. да) қўлланади;

4) электр лампаларни бураб маҳкамлаш учун ишлатиладиган мослама;

5) кийим бичиладиган намуна ва ан-даза;

6) ҳарбий ишда — гильза (снаряд) ўқи билан бирлашган, порохли (жанговар) заряд ва капсюла ёки капсюла втулкаси.

Ўқ (снаряд) ни нишонга уриш учун хизмат қилади. Патроннинг пистолет, милтиқ ва б. қуролларга мўлжалланган турлари бор. Ҳарбий қуролларда Патрон жанговар ва ёрдамчи (ўқсиз, ўқувмашқ) турларга бўлинади.