ПАВЕЛ I

ПАВЕЛ I [1754.20.9(1.10) – Петербург — 1801.12. (24).3] — Россия императори (1796 й. дан), Пётр 111 ва Екатерина II нинг ўғли. Россияда ҳарбийполициячилик режимини, армияда прусс тартибларини жорий қилган; дворянлар имтиёзларини чеклаган, ўзбошимча сиёсат юргизган. Дастлаб инқилобий Францияга қарши чиққан, лекин, 1800 й. Наполеон I билан иттифоқ тузган. Гвардиячи зобитлар фитнаси натижа-сида ўлдирилган.

Loading...