ПАВЛОГРАД

ПАВЛОГРАД — Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги шаҳар. Волчья дарёси (Днепр ҳавзаси) бўйида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 137,3 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Донбасснинг кўмир қазиб олувчи ғарбий қисмининг маркази. Кимё машинасозлиги, металл қуйиш машиналари, электр ёритқич арматуралари, кўн, канопни қайта ишлаш з-длари, уйсозлик к-ти, мебель ва тикувчилик ф-калари бор. Шаҳар яқинидан кўмир қазиб олинади. Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолият кўрсатади. Машинасозлик, тиббиёт билим юртлари, тарихий ўлкашунослик музейи бор. Павлоградга 1780 й. асос солинган.

Loading...