ПАВЛОВ Иван Петрович

ПАВЛОВ Иван Петрович [1849.14(26).9, Рязань – 1936.27.2, Ленинград] — рус физиологи; одам ва ҳайвонлар олий нерв фаолияти таълимоти асосчиларидан. Россия ФА акад. (1907); Тиббиёт-хирургия (Ҳарбий тиббиёт) академиясини тугатгач (1879), СП. Боткин лаб. да ишлади. 1890 й. дан Ҳарбий тиббиёт академиясининг проф., аввал фармакология, кейинчалик физиология кафедраси мудири (1896 — 1924), айни вақтда Экспериментал тиббиёт ин-тида физиология бўлими бошлиғи. 1925 й. дан СССР ФА физиология ин-ти директори. Павловга и. т. ишлари олиб бориш учун 1921 й. Ленинград яқинидаги Колтуши (хоз. Павлове) қишлоғида илмийтажриба стяси қуриб берилган. Илмий изланишлари қон айланиши, овқат ҳазм қилиш ва олий нерв системаси физиологиясига оид. Соғлом организм фаолиятини ўрганишга имкон берувчи сурункали экспериментни амалиётга татбиқ этган. Руҳий фаолият асосини бош мия пўстида рўй берадиган моддий физиологик жараёнлар ташкил этишини шартли рефлекслар усули ёрдамида исботлаган. Павловнинг олий нерв фаолияти физиологияси (сигнал системаси, нерв системаси типлари, функциялар локализацияси, катта ярим шарлар иши системали булиши ва б.)га оид тадқиқотлари физиология, тиббиёт, психология ва педагогиканинг ривожланишида катта роль ўйнади. Павлов шартли рефлексии кашф қилди ва ўрганди. Унинг одам учун хос бўлган олий нерв фаолияти, иккинчи сигнал системаси тўғрисидаги тадқиқотлари амалий аҳамиятга эга. Нобель мукофоти лауреата (1904).

Loading...