ПАХСА

ПАХСАлой девор ёки унинг қавати. Ўрта Осиё меъморлигида қадимдан маълум. Қадимда баъзи шаҳарларнинг деворлари, қалъа қўрғонлари Пахсадан ишланган. Улар мудофаа аҳамиятига эга бўлганлиги сабабли жуда мустаҳкам қурилган. Шаҳар деворларининг икки чеккаси Пахсадан кўтарилиб, ўртаси тупроқ билан тўлдирилган (Тешик қалъа, Қўйқирилган қалъа, Тупроқ қалъа ва б.). Дастлаб Пахса қамиш ёки ёғоч пойдевор (тирноқ) устига урилган. Ҳозир Пахса деворлар бетон, пишиқ ғишт ёки тош пойдевор устига қўйилади. Пахса учун тупроқ пойдевор атрофидан олиниши ёки бошқа жойдан келтирилиши ҳам мумкин. Одатда, соз тупроққа сув урилиб, лой қорилади. Лой тепкилаб (баъзан от билан бостирилиб) пишитилади. Кетмон ёки бел билан икки-уч марта агдариб пишитиб меъёрига етказилади. Лойкаш пишитилган лойни махсус бел—капча билан кесиб, пешмон (уста) га отади. Пешмон лойни илиб олиб куч б-н бўлажак девор ўрнига уриб боради. Оддий имо-рат қуришда бир Пахсанинг бал. 60 см дан 1 м гача, қалинлиги 40—60 см бўлади. Девор селгигач, уста тараш капча (ясси бел) билан девор юзасини текислайди, гултараш билан унга пардоз беради, баъзан нақшлар ҳам ўяди. 1-П. маълум да-ражада қуригач, пешмон унинг устига чиқиб, 2қават Пахсани ура бошлайди. Шу тариқа девор 3—4 (айрим ҳолларда 5 — 6) Пахсадан иборат бўлган. Ўрта Осиёда хусусий уйлар қуришда Пахсадан ҳозир ҳам фойдаланилмоқда.

Loading...