ПАХТА

ПАХТА, чигитли пахта — ғўзанинг тола ва чигитдан иборат асосий маҳсулоти. Пахта тозалаш корхонасида Пахтага дастлабки ишлов бериш жараёнида чигитдан, аввал, тўқимачилик саноатининг эҳтиёжи учун асосий маҳ-сулот — тола (уз. 20 мм дан узун) аж-ратиб олинади. Шунинг учун бутун ду-нёда Пахта толанинг сифатига қараб баҳоланади. Кейин чигитдан кимё ва маҳаллий саноат корхоналарида қўлла-ниладиган линт (момиқ) (уз. 20 мм дан кам) олинади. Технологик ускуналарда Пахтани кайта ишлаш ва толани тозалаш жараёнида улик (пишиб етилмаган калта толали пуч чигит, чигаллашган толалар) ва калта Пахта момиғи (уз. 5,0 мм дан кам) чиқади. Пахтада 30 — 35% тола ва 50—55% чигит (чигитида 24—29% мой), 2—3% улик тола, 3 — 5% калта момиқ бўлади. Ғўзанинг се-лекцион нави ва толанинг йўғон-ингичкалигига қараб Пахта, ўрта толали ва узун толали турларга бўлинади. Пахта қўлда ва машина билан терилади. Пахта толасининг пишиб етилганлик коэффициента ва ташки кўриниши, ранги бўйича 5 саноат навига ва ифлос аралашмаларнинг микдори ҳамда на-млигига қараб 3 синфга бўлинади.

Пахта нави ташқи кўриниш намунаси — пахтанинг стандарт намуналарига солиштириб (классер усулида), бу усул қаноатланарли бўлмаса, лаб. усулида пишиб етилганлик коэффициенти бўйича аниқланади.

Тўқимачилик, ёғмой, гидролиз, кимё саноати ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари учун хом ашё бўлиб хизмат қилади (қ. Пахта толаси).

Воҳид Ракипов, Умар Азизхўжаев.

Prev Article

ПАУЭЛЛ

Next Article

ПАХТА МОЙИ