ПАХТАЧИ ТУМАНИ — Самарқанд вилояти таркибидаги туман. 1935 й. 9 фев. да Нарпай тумани ҳудудининг бир қисмида Пахтакор тумани номи билан ташкил қилинган. 1963 й. да яна Нарпай туманига қўшилган. 1973 й. 12 апр. да Пахтачи тумани номи билан яна Нарпай тума-нидан алоҳида туман қилиб ажратилди. Шаркдан Нарпай тумани, шим, шим. – ғарб ва ғарбдан Навоий вилоя-тининг Хатирчи, Навоий, Навбаҳор туманлари, жан. дан Нуробод тумани билан чегарадош. Майд. 1,37 минг км2. Аҳолиси 114,6 минг киши (2003). Пахтачи туманида 1 шаҳарча (Зиёвуддин), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Мисит, Пўлатчи, Султонобод, Хайробод, Хумор, Қарноб, Қуйибоқ, Ғалаба) бор. Маркази — Зиёвуддин шаҳарчаси.
Табиати. Туман вилоятнинг ғарбий қисмида жойлашган: Зарафшон тизмасининг давоми бўлган Зирабулоқ ва Зиёвуддин тоғлари туман худудини икки қисмга — суғорилмайдиган кенг Қарноб чўлига ва шим. — Зарафшон водийсининг суғориладиган чап соҳили текислигига ажратиб туради. Туманнинг шим. қисмидан (шаркдан ғарбга томон) Зарафшон дарёси оқиб ўтади. Унинг ўзани анча паст бўлганлигидан сув чиқариш қийин. Экинларни суғоришда Нарпай каналидан фойдаланилади. Каналнинг 370 дан ортиқ шохобчаси бор. Туманнинг дашт кисмида канал суви насослар ёрдамида юқорига кўтарилади. Икли-ми кескин континентал. Йилига 230—250 мм ёғин ёғади. Баҳор илиқ ва серёғин. Ёзда т-раси 42—45°га етади. Июлнинг ўртача т-раси 28°. Янв. нинг ўртача т-раси — Г, айрим кунлари совуқ —30°гача етади. Тупроқдари, асосан, бўз тупроклардан иборат. Баъзи жойларда шўрхок, қумоқ ёки гилли бўз тупроқлар учрайди. Зарафшон дарёси қайирида ер ости сувлари юза бўлгани учун катта-катта май-донларда аллювиал жинслар устида бот-қоқўтлоқ тупроқлар пайдо бўлган. Ёввойи ўсимликлардан Қарноб чўлида саксовул, эфемер ва эфемероидлар учрайди, шувоқ, шўра, қиёқ, қўнғирбош, сариқ гулли беда, чайир, лолақизғалдоқ, туяқорин, янтоқ, Зарафшон дарёси тўқайларида турли ўсимликлар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тўқайларда, Зиёвуддин ва Зирабулоқ тоғларида толай товушқони, жайра, жайран, қобон, тулки, чиябўри, юмронқозиқ, дала сич-қони, каламуш, ондатра ва б. сут эмизувчилар; қушлардан қирғовул, ўткинчи ёввойи ўрдаклар, кўкқўтон, лайлак, тўқай чумчуқлари, читтак, майна, жарқалдир-ғоч, кўкқарға, каптар, зағизғон, бой-угли, сўфитўрғай, каклик ва б., сув ҳавзаларида ҳар хил баликлар бор. Чаён, турли ҳашаротлар, сувилонлар, кал-такесаклар, тошбақа ва б. учрайди.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, рус, татар, қозоқ, тожик, корейс, қирғиз, украин ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 84 киши. Ша-ҳарликлар 13,3 минг киши, қишлоқ аҳолиси 101,3 минг киши.
Хўжалиги. Туман хўжалиги, асосан, қ. х. га ихтисослашган. Саноат, транспорт, алоқа корхоналари мавжуд. Туманда пахтачилик, ғаллачилик, саб-завотчилик, полизчилик, чорвачилик ва пиллачилик б-н шуғулланилади. 1 қўшма корхона, 22 кичик корхона, 14 акциядорлик жамияти, 15 қурилиш корхонаси, хусусий дўкон ва корхоналар, 6 савдо ташкилоти, 223 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд (2003).
Қ. х. нинг етакчи тармоғи — пахтачилик. Қ. х. да суғориладиган ерларга пахта, дон, полиз, сабзавот, беда, ем-хашак экинлари экилади. Пахтачи туманида 14 ширкат хўжалиги, 645 деҳқон-фермер хўжаликлари бор.
Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, от, парранда боқилади. Пахтачи туманида 47 умумий таълим мактаби (25,3 минг ўқувчи), 3 касб-ҳунар коллежи (1800 талаба), 45 кутубхона, 17 маданият уйи, 8 стадион, 43 спорт майдончалари мавжуд. 4 касалхонада 125 врач, 250 ўрта тиббий ходим ишлайди. Туман аҳолисига 13 қишлоқ врачлик, 39 фельдшер-акушерлик пунктлари, 12 қишлоқ даволаш ам-булаториялари, 19 дорихона хизмат кўрсатади.