ПАХТАЧИЛИК ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти, ЎзПИТИ — пахтачилик соҳасидаги энг йирик илмий муассаса. Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида. 1929 й. да Бу-туниттифоқ пахтачилик ил. ин-ти (СоюзНИХИ) номи билан ташкил этилган. 1983—92 й. ларда «Союзхлопок» ИИБ, 1992 й. дан ҳоз. номда. Тошкент вилоя-ти Қибрай тумани Оққовоқ қишлоғида жойлашган.
Дастлаб СоюзНИХИ таркибига мар-казий селекция стяси, марказий ўсимликларни ҳимоя қилиш стяси, механизация ва ғўза агротехникаси стяси, шунингдек, Тожикистон, Туркменистан, Қирғизистон ва Қозоғистон Республикалари тажриба стялари кирган (ҳозирда улар алоҳида и. т. ларига айланган). СоюзНИХИ ташкил топган кундан бошлаб Ўрта Осиё ва Озарбайжон учун пахтачилик соҳасидаги илмий марказ бўлиб, тадқиқотларни мувофиқлаштириш ишларини ҳам амалга оширган.
Ин-тда 12 та бўлим (2003): алмашлаб экиш ва ғўза вилтига қарши ку-раш; ғўза селекцияси ва уруғшунослиги; янги ва районлаштирилган ғўза навлари агротехникаси; ўғитлар; мелиорация; суғориш ва сув қуйиш техни-каси; тупроққа ишлов бериш; ўсимликлар ўсишини созловчи моддалар ва дефолиация; ўсимликлар физиологияси; тупроқ эрозиясига қарши кураш, агроэкология ва ялпи тахлиллар; иқтисодиёт, тарғибот, жорий этиш, режалаштириш ва илмий ишларни мувофиклаштириш; пахта мажмуидаги зироатларда ноанъанавий агрорудаларни қўллаш технологияси ва агрометеостанция бор. ЎзПИТИ таркибида 11 филиал: Л. В. Румшевич номидаги Андижон (собиқ Фарғона зонал пахта-беда тажриба стяси; 1930), Бухоро (1929), Жиззах (1972). Навоий (1995), Наманган (1992), Самарқанд (1959), Сирда-рё (1994; 1928 й. дан Марказий мелио-ратив тадқиқот стяси), М. С. Истомин номидаги Сурхондарё (1954), Фарғона (1927), Хоразм (1929) ва Қашқадарё (1968) филиаллари ишлайди. Тошкент вилояти Қибрай туманида Марказий тажриба хўжалиги, Қашқадарё вилояти Касби туманида А. Навоий номли, Сурхондарё вилояти Музрабод туманида Янгиобод ва Денов туманида Ҳазор-боғ ширкат хўжаликлари, Термиз туманида «Дўстлик» хамда Фарғона вилояти Қува туманида «Ўзбекистон» ширкат тажриба хўжаликларида пахтачилик, ғаллачилик ва деҳқончиликнинг бошқа тармоқдарини ривожлан-тириш бўйича илмий-амалий ишлар олиб борилади (2003).
Ин-тда 100 дан ортиқ ингичка ва ўрта толали навлари: 108-Ф (қ. Бир юз саккиз-Ф), 138-Ф, 149-Ф, Қирғизистон-3, Фарғона-3, Бухоро-6, СоюзНИ-ХИ-11, Хоразм-126, Хоразм-127, Оқдарё-6, Қашқадарё-1, Гулсара, Андижон ва Термиз ғўза навлари гурухи, 1-А типга мансуб ингичка толали Бу-хоро-7 нави ҳамда беданинг бир неча навлари яратилган. ЎзПИТИ республиканинг пахтакор хўжаликлари учун пахтачилик соҳасида агротехнология, тупроқ унумдорлигини ва пахта ҳосиддорлигини ошириш, товар дон ва юқори сифатли озука етиштиришни таъминлайдиган самарали пахта-бедағалла алмашлаб экиш тизимларини ишлаб чикди. Шўрланган, кум ва эрозияга мойил ерлардан самарали фойдаланиш, шўрланган ерларнинг шўрини ювиш, гидромодул районлаштириш, суғоришда ноанъанавий усуллардан фойдаланиш, пахтачиликда ноанъанавий агрорудаларни озиклантириш мақсадида қўллаш, ўсишни созловчи моддалардан ва самарали де-фолиантлардан фойдаланиш технологияси яратидди. Шунингдек, бошқа илмий муассасалар билан ҳамкорликда ғатла-дон афотехникаси республиканинг ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларида ишлаб чиқилди.
ЎзПИТИ олимлари Жазоир, Ливия, Сурия, Яман, Ироқ, Эфиопия, Ангола, Мозамбик, Монголия, Вьетнам, Хитой мамлакатларида пахтачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларини ривожлантириш ишига катта илмий-амалий ёрдам кўрсатиб келганлар.
Ин-т фаолияти А. И. Автономов, М. А. Белоусов, П. М. Бодров, Б. П. Страумал, С. Н. Рыжов, Л. В. Румшевич, Н. М. Маннонов, З. СТурсунхужаев, С. Х. Йўлдошев, А. И. Имомапиев, В. П. Кондратюк, В. М. Легостаев, И. И. Мадраимов, Б. П. Мачигин, М. П. Меднис, А. В. Протасов, Н. Н. Зеленин, Т. С. Зокиров, Ш. И. Иброҳимов, Қ. М. Мирзажонов, Б. М. Исаев, М. С. Истомин, М. Р. Юнусов, Н. А. Торопкина, Ш. Н. Нурматов, И. М. Рахматов, С. С. Саидумаров, Р. Ш. Тиллаев, С. Р. Рахмонқулов, Н. И. Маллабоев, М. Ҳ. Ҳасанов, А. Э. Авлиёқулов, Г. А. Безбородов, Б. И. Ниёзалиев, Ф. М. Хасанова ва б. олимларнинг номлари билан боғлиқ.
Ин-тда меҳнат қилган селекционер олимлардан Ш. И. Иброҳимов, Е. М. Гаврилов, А. А. Творогова, Н. Ҳ. Холмуро-дов, А. Э. Авлиёқулов, М. Т. Тожиев, В. М. Истомин, Б. Ч. Жўраев (Термиз-14 нави учун; 1987); А. М. Батталов (Бухоро-6 нави учун; 1996), К. Маҳмадалиев (Фарғона-3 нави учун; 1996) Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауре-атига сазовор бўлганлар. Ғўза селекцияси бўйича эришган ютуқлари учун А. М. Батталов (2002), В. М. Истомин (2003) Меҳнат Шуҳрати ордени билан такдирланганлар. Институтда илмий кутубхона, аспирантура ва ихтисослашган илмий кенгашлар мавжуд. Илмий асарлар, монографиялар, рисолалар, тавсияномалар нашр этилади.
Жамолхон Аҳмедов.