ПАХТАКОР

«ПАХТАКОР» — Ўзбекистоннинг етакчи футбол жамоаси. 1956 й. ташкил этилган. СССР чемпионатининг олий лигасида (1964, 1972, 1976-77, 1985-90 й. ларда 1лигада) қатнашган ва 1962, 1982 й. ларда 6-ўринни эгаллаган. СССР Кубоги мусобақаларининг фи-налчиси (1968). «Пахтакор» жамоаси 1979 й. авиаҳалокатига учраган (жамоанинг 17 аъзоси фожиали ҳалок бўлган). Улар хотирасига анъанавий «Пахтакор—79» турнири ўтказилади.

«Пахтакор» 1992 й. дан Ўзбекистон биринчилигида катнашади. 3 марта мамла-кат чемпиони (1992, 1998, 2002), 5 марта Ўзбекистон кубогини қўлга ки-ритди, Осиё чемпионлар лигасида 4-ўринни эгаллади (2003). Жамоанинг турли йиллардаги муваффақиятлари А. Азизхўжаев, Б. Абдураимов, Г. Красницкий, А. Якубик, Ҳ. Раҳматуллаев, Ю. Пшеничников, И. Тазетдинов, М. Фёдоров, М. Ан, М. Крсимов каби футбол усталарининг номи билан боғлиқ. Жамоа Тошкентдаги ўйинларини, асосан, «Пахтакор» стадионида, ўқув машгулотларини Қибрай базаси (катта ва кичик стадион, қишки ёпиқ манеж)да ўтказади.

Loading...