ПАХТАТИКАН

ПАХТАТИКАН, латтатикан (Cirsium ochrolepideum) — мураккаб-гулдошларга мансуб илдизбачкили кўп йиллик ўт. Пояси тик, юкрри қисми сершох, сербарг, бўйи 40—100 см. Барглари наштарсимон, бандсиз, аррали, саватча тўпгулга йиғилган. Июньсент. да гуллаб мевалайди. Меваси учмали уруғ. Асосан, илдиз бачкилари, илдиз бўлаклари, шунингдек, уруғидан кўпаяди. Йўқотиш қийин бегона ўт ҳисобланади. Ўрта Осиёда суғорма деқ-қончилик ерларида кенг тарқалган. Пахтазор, сабзавот-полиз, донли экинлар ва беда орасида учрайди.

Кураш чоралари: ерни кетмакет ишлаш билан илдизларини кесиб, озиқданишини сусайтириш; кузги шудгоргача 2,4 – Д амин тузи, дон экинларида эса 2,4-Д гербицидларини пуркаш.