ПАЙҒАМБАР

ПАЙҒАМБАР (форс. — хабар келтирувчи) — иудаизм, христианлик ва исломда худодан ваҳий олган ва уни одамларга етказадиган шахс. Худо билан унинг бандалари ўртасидаги воситачи, худонинг ердаги вакили, элчиси ҳисобланади. Пайғамбарлар келажакни биладиган, диний ва тарихий воқеаларни, бирор одамнинг такдирини олдиндан айтиб берадиган шахс сифатида тасаввур қилинади. Исломга кўра, Пайғамбар билан Аллоҳ ўртасида элчилик қилувчи фаришта — Жаброилдир. Баъзида Аллоҳ Пайғамбарга бевосита ваҳий юбориши, у билан гаплашиши ҳам мумкин. Пайғамбар ларнинг адади Қуръон, ҳадис ва тарихий китобларда қатъий кўрсатилмаган. Баъзи манбаларда улар 124 мингта дейилган. Қуръонда Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Лут, Айюб, Зулкифл, Юнус, Мусо, Ҳорун, Шуайб, Илёс, Аляса, Довуд, Сулаймон, Закариё, Яҳё, Исо ва Муҳаммад (ас) каби Пайғамбар ларнинг номи зикр этилган. Аксарият Пайғамбар ларнинг номи Таврот ва Инжилда ҳам қайд этилган. Пайғамбар ларнинг биринчиси Одам (ас), охиргиси Муҳаммад (ас) саналади. Плар ҳар қандай гуноҳлардан пок ҳисобланадилар.

Ад.: Пайғамбарлар қиссаси, Т., 1993; Ҳазрати пайғамбар ҳаёти, Т., 1997.

Loading...