ПАЙКОН

ПАЙКОН — 1) камон ўқининг учи, ўқ учидаги металл башоқ. Пайкон мезолит, неолит ва жез даврларида чақмоқ тошдан, баъзан, ҳайвон суякларидан ясалган. Жездан ясалган Пайкон темир даврининг дастлабки даврларида кенг тарқалган. Темирдан ясалган Пайкон милоддан аввал қуролланишга кириб келган. Пайкон аксар ҳолларда зўғатали қилиб ясалган ва уни санчилган бадандан суғуриб олиш амри маҳол бўлган; 2) найзага қадаладиган уч; 3) тикон; 4) мумтоз адабиётда Пайкон мажозан киприк маъносини хам ифодалаган.

Loading...