ПЕЧ

ПЕЧ — Венгриянинг жан.-ғарбий қис-мидаги шаҳар. Мечек тоғларининг жан. этагида. Баранья медьесининг маъмурий маркази. Ахрлиси 161 минг киши (1990-й. лар охири). Транспорт йўллари тугуни. Жан. Дунантулнинг иқтисодий ва маданий маркази. Машинасозлик (жумладан, электротехника), ёғочсозлик, кимё, кўн-пойабзал, шиша-керамика, озиқ-овқат (тамаки, пиво, кон-серва, шампан винолари и. ч.) саноати корхоналари мавжуд. Мусиқа ас-боблари ишлаб чиқарилади. Шаҳар яқинида тошкўмир, уран қазиб олинади. Ун-т (1367), музейлар, театр бор. Ша-ҳар римликларнинг Сопиана қишлоғи ўрнида мил. бошларида бунёд этилган. Ўрта асрларга оид меъморий ёдгорликлари, жумладан, собор, жоме масжидлари сақланган. Шаҳар атрофида ши-фобахш булоклар бор.

Loading...