ПЕДИАТРИЯ

ПЕДИАТРИЯ (юн. pais — гўдак ва iatreia — даволаш) — бола организмининг анатомик-физиологик хусусиятлари, болалар касалликларининг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг ривожланиш механизмларини ўрганади; касалликларни аниклаш, даволаш ва уларнинг олдини олиш усулларини ишлаб чиқади.

Болаларни овқатлантириш, парвариш қилиш, баъзи болалар касалликларини даволаш тўғрисида айрим фикр ва маслахдтлар Гиппократ, Гален, Абу Али ибн Сиио ва б. асарларида учраса ҳам, Педиатрия 19-а. нинг 2ярмида мустақил фан сифатида шаклланди.

Узбекистонда педиатрия соҳасидаги тадқиқотлар Урта Осиё ун-ти тиббиёт ф-ти болалар касалликлари кафедрасида бошланди. 1927 й. да Тошкентда Оналик ва боланикни муҳофаза қилиш и. т. ин-тининг ташкил қилиниши, кейинчалик тиббиёт ин-тларида педиатрия ф-тининг очилиши, 1962 й. да Соғлиқни саклаш вазирлиги қошида «Болалар организмининг норма ва патологиядаги ёш хусусиятлари» муаммолари республика комиссиясининг тузилиши, 1966 й. да «Акушерлик, гинекология ва педиатрия и. т. институти»нинг қайта ташкил қилиниши, 1972 й. да Урта Осиё педиатрия тиббиёт ин-ти (хоз. Тошкент педиатрия тиббиёт ин-ти)нинг барпо этилиши Педиатрия фанининг тез ривожланишига имкон берди.

1920 й. дан бошлаб маҳаллий турмуш шароитлари, уларнинг бола организмига таъсири, Узбекистон шароитида болалар касалликларининг кечиш хусусиятлари ва уларнинг олдини олиш йўлларини ўрганишга киришилди; безгак касаллиги (Н. И. Осиновский, К. Г. Титов, Л. М. Исаев, Л. С. Александрова), болаликдаги висцерал лейшманиоз ва б. касалликлар ўрганилди (Н. И. Ходукин, Р. С. Гершенович, М. А. Мирзоян, В. К. Иванов), 50—60-й. ларда болалардаги ўткир ва сурункали меъда-ичак касалликлари устида иш олиб борилди (С. Г. Шамсиев, Ҳ. А. Юнусова, О. С. Махмудов, В. Г. Балобонкин, М. А. Мир-замуҳамедов, Ф. X. Назармуҳамедов, Б. А. Аминов, А. Ҳ. Ҳамроев ва б.).

Республикамиз иқлим шароитида болалар сийдик йўлининг физиологияси ва патологияси (К. X. Тоҳиров, Л. С. Александрова, А. С. Сайдалиев, А. С. Сулаймонов), болалар сили (М. 3. Лю-бецкая, А. А. Саидахмедов, В. А. Эльконина), қон касалликлари ўрганилди (А. Т. Тўраев, Н. Н. Чуканин, 3. Н. Бекна-зарова). Она қорнидалигида гипотрофияга учраган болаларда уларнинг ёшига ва овқатланиш турига қараб аминокислоталар алмашинуви масаласи, нефритда болалар иммун реактивлиги кўрсаткичлари, ўткир ва сурункали вирусли гепатитларнинг олдини олиш, уларга ташҳис қўйиш ва даволаш масалалари (Ҳ. А. Юнусова, О. С. Махмудов, Н. С. Логинова, К. М. Мирзаев, Т. О. Даминов), ўт пуфаги ва ўт йўллари касалликлари, ревматик касалликлар, ёш болаларда электроэнцефалик хусусиятлар ўрганилди (М. А. Мирзамуҳамедов, И. А. Бодня, С. Н. Йўлдошева, М. Р. Нуритдинов, А. Т. Оқилов, С. Абдураҳмонова ва б.). Болалардаги зотилжам, аллергик ва иммунологик касалликлар, шунингдек, Педиатрия фани ва амалиётининг энг долзарб муаммоси — соғлом авлодни тарбиялаш ва вояга етказиш устида кенг кўламда илмий ишлар олиб борилмоқда. Бола соғлиқ ҳолатининг мамла-катимизга хос бўлган меъёр кўрсаткичлари, бола организмининг иммун ҳола-ти, соғлом ва бемор бола овқатланиши масаласи ҳамда буни яхшилаш йўл-йўриқлари, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ва б. муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш бўйича илмий изланишлар давом эттирилмоқда.

Дилбар Маҳмудова.