ПЕДОЛОГИЯ

ПЕДОЛОГИЯ (юн. pais — гўдак ва …логия) — пед. ва психологиядаги оқим. Боланинг ўсишига психологик, биологик, социологик ва б. томондан ёнда-шувларни бирлаштиришни мақсад f қилиб қўяди. Бола тақцири, зеҳни ва қобилияти ирсият билан белгиланади, деб ҳисоблайди. Педологияда боланинг ўсишида тарбиянинг роли мутлақ деб ҳисобланмайди. Педология намояндалари таълимда биологик тафовутларга эътиборни кучай-тириб, ўқувчилар қобилиятини аниқлашда илмий тестлардан фойдаланишни илгари сурдилар.

Педология 19-а. охирида дастлаб АҚШда, кейинроқ Ғарбий Европада пайдо бўлди ва кенг тарқалди. Асосчилари: Америка психологи Г. С. Холл, О. Христен ва б. П. 20-а. нинг 20-й. лар охири — 30-й. лар бошида СССРда қам тарқалди ва унинг предмети, вазифа ва методлари тўғрисида қизғин мунозаралар бўлиб ўтди. СССРда Педологиянинг расман ман этилиши (1936) болалар тўғрисидаги фанлар мажмуининг илмий асосда шаклланишини тўхтатиб қўйди. Ҳозирда болаларнинг истеъдод даражасини аник,лашга йўналтирилган тестлар дастлаб Педология намояндалари томонидан ишлаб чиқилган.

Prev Article

ПЕДОГЕНЕЗ

Next Article

ПЕКАН