ПЕКАРСИМОНЛАР

ПЕКАРСИМОНЛАР (Tayassuidae) – кавш қайтармайдиган жуфт туёклилар оиласи. Уз. 100 см гача, вазни 30 кг гача, бўйи 44—57 см. Ташқи қиёфаси чўчқага ўхшаб кетади; оёқлари ингич-ка, орқа оёқлари 3 бармокли. Ошқозони 2 бўлмадан иборат. Гавдаси орқасида мускус типидаги бези бор. 2 уруғи, 3 тури Америка қитъасида, асосан, Шим. Американинг жан.-ғарбий қис-мида, Марказий ва Жан. Америкада тарқалган. Полигам, ўрмонларда пода бўлиб яшайди. Ҳар хил озиқланади. 1 — 2 та бола туғади. Бўғозлик даври 142 — 158 кун. Гўшти ва териси учун овланади. 1 тури Халқаро Қизил китобга ки-ритилган.

Loading...