ПЕКИН

ПЕКИН, Бэйцзин (хитойча — шим. пойтахт) — Хитойнинг пойтахти. Сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий маркази. Катталиги жиҳатидан мамла-катда Шанхайдан кейин 2-ўринда. Буюк Хитой текислигининг шим. қисмида, уч томондан тоғлар билан ўралган. Иқлими мўътадил, муссонли иқлим. Янв. нинг ўртачат-раси —4,6°, июлники 26°. Йиллик ёғин 636 мм. Аҳолиси 12 млн. киши (1999, шаҳар атрофи б-н). Пекин алохдца маъмурий бирлик қилиб ажратилган.

Пекин — Хитойнинг энг қад. шақарларидан. Мил. ав. 2-минг йилликдаёқ ҳоз. Пекин ўрнида аҳоли яшаганлиги маълум. Мил. ав. 1-мингйиллик — мил. 10-а. ман-баларида шаҳар Цзи деб аталган. 10-а. да Шим. Хитойни киданлар босиб олгач, номи Сицзинь деб ўзгартирилган (936). Кейинчалик шаҳар киданлар давлатининг жан. пойтахти — Наньцзин бўлиб қолган (937), 1153 й. дан Цзинь давлати пойтахти. Бу даврда у Дасин (Чжунду) деб номланган. 1215 й. да шаҳарни мўғуллар истило қилган. 1263 й. да Хубилай Дасинни мўғуллар салтанати пойтахтига айлантирган ва унга Хонбалиқ (буюк пойтахт, хитойча Даду) деб ном қўйган. Мўғуллар сулоласи Юань даврида (1280—1368) шаҳар ўртасидан Буюк канал казилган. 1368 й. да Хитойдан мўғуллар қувиб чиқарилгач, Бэйпин деб аталган. 1421 й. да Мин империяси (1368—1644) пойтахти. Бу даврдан бошлаб шаҳар ҳоз. номда Бэйцзин (Пекин) деб атала бошлаган. Цин (манжурлар сулоласидан) даврида (1644—1911) Пекин империя пойтахти бўлган. 1912 и. Цин монархияси тугатилгач, П. Хитой Республикаси пойтахти. 1927 й. ҳокимият гоминданчилар қўлига ўтгач, пойтахт Нанкинга кўчирилди. Пекин яна Бэйпин деб атала бошлади. 1937—45 й. ларда Бэйпин японлар қўл остида бўлди. 1945—49 й. ларда унда гоминданчилар ҳукмронлик қилди. 1949 й. да улардан озод қили-ниб Хитой Халқ Республикаси пойтахти деб эълон қилинди.

Пекин узоқ вақт мамлакатнинг фақат маъмурий, ҳарбий ва сиёсий маркази бўлиб келди. Ҳунармандчилик қадимдан ривожланган бўлиб, четга чиқариш учун турли буюмлар тайёрланар эди. Саноати 1949 й. дан ривожлана бошлади. Пекин — транспорт йўлларининг йирик тугуни, мамлакатнинг етакчи саноат марказларидан. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Пекин ва унинг чеккаларида металлургия, станоксозлик, металл Пекин шаҳридаги замонавий бинолар. конструкциялар, автомобилсозлик, қ. х., транспорт ва энергетика машинасозлиги, озиқ-овқат, электротехника, телефон ва радиотехника, тиббиёт при-борлари, синтетик ва сунъий тола, тўқимачилик, кимё, нефтни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, полиграфия, энергетика корхоналари бор. Шаҳар яқинида кўмир қазиб чиқарилади. Метрополитен қурилган.

Меъморчилигида қад. хитой шаҳар қурилишига хос хусусиятлар — қалъаларнинг деворлар билан ўралганлиги, кўчалар бўйлаб шим. дан жанубга ва ғарбдан шарққа йўналган тўртбурчак шаклдаги турар жой кварталлари қуриш асосий ўринни эгаллайди. 12-а. га оид пахса деворларнинг қолдикларига қараганда шаҳар ҳоз. Пекиннинг жан.-ғар-бий қисмида жойлашган. 13-а. да шаҳар шим. га томон кенгая борган. 1553 й. да атрофи ғишт девор билан ўралган «Ташқи шахдр», ўз навбатида, «Император шахри» мажмуасини ўз ичига олган. Бу мажмуа таркибида кўплаб саройлар, ибодатхоналар, пагодалар, боғлар, те-паликлар ва кўллар бўлган. «Император шаҳри»нинг маркази — «Тақиқланган шаҳар»нинг жан. қисмида «Осмон ибодатхонаси» ансамбли (1420 — 1530, 18-19-а. ларда қайта қурилган) жойлашган. Пекиннинг бош майдони Тянь-аньминда Хитой кенгаши биноси, Хитой тарихи му-зейи, Миллатлар маданияти саройи, кўргазма павильони ва б. иморатлар қурилган. Пекин ва унинг атрофида жуда кўп боғ, сарой, ибодатхона ва мемориал ансамбллар бор. Пекин — Хитойнинг муҳим фан ва мада-ният маркази. Пекин ун-ти ва бошка ун-тлар, пед., тиббиёт, қ. х. ин-тлари, консерватория, Хитой ФА ва ботаника боғи, расадхона бор. Пекинда мамлакатдаги энг йи-рик кутубхоналар, музейлар, театрлар, илмий тадқиқот ин-тлари жойлашган.

Loading...