ПЕЛЛАГРА (итал. pelle agro — дағал тери) , авитаминоз РР – —организмда витамин РР (никотин кислотаси) етишмаслигидан келиб чиқадиган касаллик. Озиқ-овқатлар таркибида витамин РР микдорининг камайиб кетиши, шунингдек, организмнинг вита-минларни ўзлаштириш лаёқатининг пасайиши сабаб бўлади. Пеллаграда ич кета-ди, тил қипқизариб, ялтираб туради. Гавданинг очиқ қисмлари ва оёқ-қўл панжасига қизил доғлар тушиб, улар кейинчалик пуфакчаларга айланиб, йиринг бойлайди. Пуфакчалар ёрилиб, йиринг чиқиб кетгач, тери қуриб, пуст ташлайди ва ўрни доғ бўлиб қолади. Бемор тинкаси қуриши, тез чарчаш, қувватсизлик, иш қобилиятининг пасайиши, бош оғриши, иштаҳаси йўқлиги, оғзи ачишиб, сўлаги оқишидан шикоят қилади. Руҳий ҳолати ҳам бузилади. Атрофидаги воқеа ва ҳодисаларга бепарво бўлиб қолади, хотира ва аклнинг пасайиши кузатилади.
Касалликни даволашда врач кўрсатма-сига биноан, В гуруҳ витаминлари билан никотин кислотаси берилади. Никотин кислотасига бой овқатлар — қайвон оқсили, жигар, тухум, балиқ, сут, қатиқ, сабзавот ва мевалар буюрилади.