ПЕПСИН (юн. pepsis — овқат ҳазм қилиш) — сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва кўпчилик балиқлар меъда ширасининт асосий ферменти. Оқсиллар ва пептидларни парчалайди. Немис олими Т. Шванн топган (1836). Америкалик олим Ж. Нортроп уни кристалл ҳолда олган (1930).
Меъда шиллиқ қавати безлари чиқарадиган пепсиноген меъда ширасидаги хлорид кислота таъсирида Пепсинга айланади. Лаб. да оқсилнинг бирламчи тузилишини ўрганиш, сир тайёрлашда ишлатилади. Тиббиётда меъда ши-расининг ажралиши сусайиб, овқат ҳазм қилиш йўлларининг фаолияти бузилганда қўлланади.