ПЕРИГЕЛИЙ

ПЕРИГЕЛИЙ (пери… ва юн. helios — Қуёш) — Қуёш атрофида эллипс, парабола ёки гипербола бўйича ҳаракатланаётган осмон жисми орбитасининг Қуёшга энг яқин нуқтаси. Сайёраларнинг ғалаёнловчи кучлари таъсирида Перигелийнинг фазодаги вазияти ўзгаради. Mac, тортишиш қонунларига мувофиқ Меркурий перигелийи ўзгаргани аниқланган. Перигелийдан Қуёш марказигача бўлган масофа П. масофа дейилади.

Prev Article

ПЕРИГЕЙ

Next Article

ПЕРИДОТИТ