ПЕРИОДОНТИТ

ПЕРИОДОНТИТ (пери… ва юн. odontos — тиш) , перицементит — тиш илдизи атрофидаги тўқималар (пери-одонт) нинг яллиғланиши. Келиб чиқишига кўра, инфекцион ва ноинфекци-он бўлади. Инфекцион Периодонтит кўп уч-райди. Инфекция периодонтга турли йўллар: илдиз канали, илдиз милки, чириган тиш (кариес) орқали тушади. Ноинфекцион Периодонтит дори, кимёвий моддаларнинг периодонт ёриғига тушиши, периодонтнинг механик шикастланиши (зарб, қаттиқ нарсаларни тишлаш, коронканинг синиши ва ҳ. к.) натижасида юзага келади.

Ўткир ва сурункали Периодонтит фарқ қилинади. Ўткир Периодонтит бир неча соат давомида пайдо бўлади. Тиш ўсиб кетгандай туюлиб, лўқиллаб оғрийди. Йиринг тўпланиб, милк шишади. Кўпинча, шиш лимфа тугунларига хам тарқала-ди, баъзан т-ра кўтарилади. Сурункали Периодонтит ёпиқжараён сифатида ўтади, оғиздан қўланса ҳид келади, тиш за-рарланганда, киши совқотганда оғриқ пайдо бўлади. Баъзан гранулёма ҳосил бўлиб, ўсмага айланади. Бемор мута-хассис врач назоратида даволанади. Оғриқ қолдириш мақсадида оғиз шалфей қайнатмаси билан чайилади. Периодонтитнинг олдини олиш учун чириган тишлар, оғиз бўшлиғи касалликларини ўз вақтида даволаш лозим.

Loading...