ПЕРИОСТИТ

ПЕРИОСТИТ (пери… ва юн. osteon — суяк) — суяк пардаси (периост)нинг яллиғланиши. Суякнинг ўзи, кўмиги, Говерс каналлари, суяк атрофидаги тўқималар яллиғланиши оқибатида ву-жудга келади. Ўткир ва сурункали бўлади. Суяк пардасига жароҳат орқали, қон ва лимфа билан йиринглатувчи микроблар кириши ёки яллиғланиш жараёни суякдан бевосита суяк пардасига утиши натижасида ўткир Периостит келиб чиқади: беморнинг дармони қурийди, эти увишади, т-раси 39—40° гача кўтарилади, боши оғрийди. Периостит бўлган жой шишади, қизаради, қизийди ва тери ялтиллаб туради. Жараён зўрайганда, суяк пардаси остида йиринг тўпланади. Ўткир Периостит ўз вақтида даволанмаса, сурункали Периостит гаайланиб кетади. Периостит остеомиелит ва суякнинг бошқа касалликлари белгиси бўлиши ҳам мумкин. Периостит бўлган жойга иссиқ қилиш ва антибиотиклар, физиотерапия буюрилади.

Loading...