ПЕРИСТАЛЬТИКА (юн. peristaltikos — камроқ оладиган, қисадиган) — ковак (найсимон) ички аъзолар (меъда, ичак, уруғ каналлари, ўт йўли, сий-дик йўли ва б.) деворининг бир маромда тўлқинсимон қисқариши. Шу ҳаракат туфайли бу аъзолардаги масса ва суюклик олдинга силжийди.
Перистальтика автоматик тарзда амалга ошади. Марказий нерв системаси адашган (па-расимпатик) ва симпатик нервлар орқали Перистальтикани тормозлайди ёки тезлаштиради. Айрим касалликларда Перистальтика бузилади. Меъда ширасининг кислоталиги ортганда меъда Перистальтикаси кучаяди. Бунда кўпинча ҳиқичоқтутади, жиғилдон қай-найди. Ичак П. си механик ва кимёвий таъсиротлар, маҳаллий яллиғланиш, ачиш ва бижғиш жараёнлари натижасида тезлашади. Қўрққанда, изтироб чекканда Перистальтика кучаяди. Кимёвий ва механик таъсиротлар кам таъсир этганида ичак рецепторларининг қўзғалувчанлиги пасайганда Перистальтика сусаяди. Бунда ичаклар бўйлаб овқатнинг ҳаракати секинлашади ва сурункали қабзият пайдо бўлади. Ички секреция безларининг айрим касалликларида ҳам Перистальтика сусаяди.