ПЕРИЦИКЛ (пери… ва юн. kyklos — дойра) , перикамбий — ўсимликлар илдизи, баъзан пояси бирламчи меристема ҳужайралари қавати. Перицикл эпидерма остида жойлашган, ўтказувчи цилиндрни ўраб туради. Бир ёки бир неча қават паренхима ҳужайраларидан ибо-рат. Бирламчи илдиз П. идан ён илдизлар ҳосил бўлади. Бирламчи тузилган илдизларда (икки уруғпаллалилар) Перицикл ҳужайралари ёрдамида камбий умумий ҳалқага туташиб, захира озиқ тўпланадиган илдиз нурларини ҳосил қилади. Бу нурлардан қўшимча илдизлар ва куртаклар вужудга келади. Перициклдан йўғонлашган илдизларда перидерма ҳосил қилувчи феллоген шаклланади. Пояда Перициклдан механик тўқима ва турли мод-далар ажратиб чиқарадиган ҳар хил тузилмалар пайдо бўлади. Баъзи ўсимликлар (каноп, кендир, зиғир) П. ида ҳосил бўладиган лубдан луб толаси олинади.