ПЕРКУССИЯ

ПЕРКУССИЯ (лот. percussio — тукиллатиш) — беморнинг ички аъзоларидаги касалликни аникдаш учун қўлла-ниладиган физик усул. Тананинг текширилаётган жойига бармоқ ёки болғача билан тукиллаб уриб кўрилади. Бунда чиқадиган товушга қараб, текширилаётган аъзонинг аҳволи ҳақида фикр юритилади; бир неча хил бўлади;

1) аускультатор Перкуссия — текширилаётган жойга стетофонендоскоп қўйиб, чиққан товушни тинглаш;

2) асбоб-л и П. — плессиметр ва болғача билан тукиллатиш;

3) бевосита Перкуссия — тана юзасини бевосита бармоклар б-н тукиллатиш; 4)воситали Перкуссия — тана юзасига бир қўл бармоқларини қўйиб, устидан иккинчи қўл бармоғи билан тукиллатиш ёки плессиметр устидан болғача б-н тукиллатиш. Перкуссия қилиб ҳавоси бор ёки ҳавоси йўқ органлар ўртасидаги чегарани топиш, ўпка, юрак, жигар каби аъзолар ҳолати ва шаклини белгилаш мумкин.

Prev Article

ПЕРИФРАЗА

Next Article

ПЕРЛОН