ПЕРМЬ

ПЕРМЬ (1940—57 й. ларда — Молотов) — РФ Пермь вилоятидаги шаҳар (1781 й. дан), вилоят маркази. Кама сохилидаги порт. Транспорт йўллари (т. й., даре, автомобиль ва ҳаво транспорти) тугуни. Аҳолиси 1021,7 минг киши (1998). Машинасозлик (авиадвигателлар, турли саноат ускуналари, авто-кранлар ва б., мудофаа маҳсулотлари и. ч.), кимё, нефть кимёси, нефтни қайта ишлаш, ёғочсозлик, полиграфия саноатлари бор. Кама ГЭС мавжуд. Россия ФАнинг Пермь илмий маркази, 7 олий ўқув юрти (шу жумладан, ун-т), 4 театр (шу жумладан, опера ва балет театри), хореография билим юрти, ба-диий галерея, вилоят ўлкашунослик музейи, Кама сув омбори соҳилидаги Хохловка ёғоч меъморлиги музейи фа-олият кўрсатади. Пермь 17-а. данмаълум. 1723 й. дан мис эритиш з-дига қарашли ша-ҳарча. 1781 й. дан Пермь ноиблиги маркази, 1796 й. дан Пермь губерняси маркази. 1781—98 ва 1807—31 й. ларда бу ерда Урал кончилик з-дларининг Бош бошқармаси жойлашган. Пермьда меъморий ёдгорликлардан Петропавловск собори (1757—64), Спас— Преображение монастирининг собори (1798 — 1832) ва б. сақланган.

Loading...