ПЕРМИНВАР (инг. (permeability) – ўтказувчанлик ва (invariablr) — ўзгармайдиган — никел (№)нинг темир (Fe) ва кобальт (Со) билан кртишмалари гуруҳининг умумий номи (баъзан, молибден ва хром қўшилиши мумкин). Магнит жиҳатдан юмшоқ материаллар жумласига киради. Перминварнинг магнит ўтказувчанлиги (ц) майдон кучланганлигига боғлиқ бўлмайди. Кўп ишлатиладиган Перминварнинг таркибида 45% Ni, 30% Fe, 25% Со бўлади. Магнит ўтказувчанлиги ц=400— 500. П. радиоэлектроника ва алоқа техникасида, асосан, трансформаторлар ва дросселларнинг барқарор ўзакларини тайёрлаш учун ишлатилади.