ПЕРНАМБУКУ — Бразилиянинг шим,-шарқий қисмидаги штат. Майд. 98,9 минг км2. Ахрлиси 7,9 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Ресифи ш. Йирик ша-ҳарлари: Орлинда, Жабуатан, Кабу, Каруару. Штатнинг катта қисмини ўр-қирли плато (энг баланд жойи 1100 м) эгаллаган бўлиб, у шарққа томон зина-поясимон пасайиб боради. Иқлими субэкваториал, соҳил қисмида иссиқ. ва сернам, платода қурғоқчил. Ўртача ойликт-ра24—26°. Йилликёғин 1700— 2000 мм, плато қисмида 500 мм. Асосий да-рёси — Сан-Франсиску.
Иқтисодиётида қ. х. етакчи тармоқ: шакарқамиш етиштириш ва пахтачиликка ихтисослашган. Шунингдек, си-заль, тамаки, маниок, маккажўхори, кофе, какао, шоли ва б. экинлар экилади. Чорвачиликда эчки, қорамол, чўчқа, қўй, от боқилади. Ёввойи кокос пальмаси ёнғоғи йиғилади. Саноати кам ривожланган. Асосан, озиқ-овқат ва ип-газлама корхоналари мавжуд. Унча катта бўлмаган цемент, машинасозлик, кўн-пойабзал, фармацевтика корхоналари фаолият кўрсатади. Гипс, фосфорит, олтин, асбест, туз конлари топилган. Йирик денгиз порти — Ресифи.