ПЕРПЕНДИКУЛЯР

ПЕРПЕНДИКУЛЯР (лот. perpendiculum — тик) — тўғри чизиқ (ёки текислик) ни тўғри бурчак остида кесувчи тўғри чизиқ. П. нинг берилган тўғри чизиқ (ёки текислик) билан кесишиш нуқтаси Перпендикуляр асоси, Перпендикулярнинг бирор нуқтаси б-н асоси орасидаги масофа П. узунлиги дейилади.

Loading...