ПЕРСЕИДЛАР — Персей юлдуз туркумидан чиқаётганга ўхшаб кўринадиган метеор оқими. Персеидларни ҳосил қиладиган метеор жисмлар бир неча ирмоқлардан иборат (=10 млн. км диаметрли) оқим дастасини ташкил этади. Ер ўз орбитал ҳаракатида бу оқим дастасини ҳар йили 1—20 август давомида кесиб ўтади. Серҳосил марказий ирмоқнинг радианти: a=3n 04m, 8=+56°. Бу ирмоққа тегишли метеор жисмларнинг орбитаси 1862 III ва 1870 I комета ор-битасига яқин жойлашган.