ПЕРСЕЙ (мил. ав. тахм. 213—166) — Македониянинг сўнгги шоҳи (179 — 168). Римга қарши урушда (171 — 168), Римга қарши коалицияни ташкил этиб ва унга бош бўлиб бир неча ғалабаларга эришган, лекин, 168 й. Пидне жангида Персей қўшини енгилган; асир олинган Персей тудқунликда ҳалок бўлган.