ПЕРУ ҒЎЗАСИ

ПЕРУ ҒЎЗАСИ, Жанубий Америка ғўзаси, си-айленд гўзаси (Gossypium barbadense L.) — маданийлаштирилган ғўза тури. Геноми (АД)2, хромосомалар сони 2п=52. К. Линней таърифлаб берган (1753). Жан. Америкада (Перу, Боливия, Шим. Бразилия, Эквадор, Колумбия), Миср, Судан, Нигерияда тарқалган. Перу ғўзасининг маданийлаштирилган шакллари кўпги-на мамлакатларда узун толали ғўза навлари сифатида экилади. Перу ғўзаси — йи-рик ёки ўртача моноподиал ва майда симподиал бута. Ўсимлик пояси тук-сиз ёки кам тукли бўлиб, қалин, қора смола безчалари билан қопланган, қорамтир ёки тўқ қизил бўлади. Барглари ўртача ёки йирик, 3—7 бўлмали. Барг бўлмалари тухумсимон — учбурчакли, кўпинча қайиқчасимон ва камдан-кам текис бўлади. Ён барглари наштарсимончизиқли, юқорига йўналган. Гуллари йирик, гулбарги лимонранг, асосида йирик тўқ қизил доғи бор. Косачаси йирик, тўлқинсимон ёки текис бўлади. Гу-лёнбаргларида 10—15 та узун чизиқли тишлари бор. Кўсаклари майда ёки ўртача катталикда, тухумсимон-конус шаклида, баъзан анча узунчоқ, 3—4 чанокли бўлади. Кўсагининг сирти тўқ яшил, майда чуқурчали, ялтироқ аниқ кўринадиган қора безчалари бор. Ҳар бир чаноғида 5—6 тадан чигит бўлади. Туки оқ, қўнғир ёки кўм-кўк, ўртача узунлиқца, чалкашиб кетган. Толаси оч сариқ, баъзан оқ, ингичка, узун, ипаксимон.

Перу ғўзасининг тур ичидаги барча хилларини Ф. М. Мауер 4 та эволюцион гу-руҳга ёки кенжа турга бўлади (1954): қадимий ёввойи — дарвини кенжа тури [ssp. darwini (Watt.) Mauer]; ярим ёввойи ёки рудераль — рудерале кенжа тури (ssp. ruderale Mauer); маданий-тропик — витифолиум кенжа тури [ssp. vitifolium (Lam.) Mauer]; маданийлаштирилган навлар — эубарбадензе кенжа тури (ssp.eubarbadense Mauer). П. ғ. нинг тропик формалари фотодаврий ўзгаришларга қатъий таъсирчан бўлиб, иссиқни ёқтиради, кечпишар, куз-қиш-бахрр ойларида ҳосил беради. Маданийлаштирилган субтропик шакллари фотодаврий ўзгаришларга унчалик таъсирчан эмас, қурғоқчиликка чидамли, тезпишар бўлиб, ёз ойларида ҳосил беради. Кўпчилик шакллари фузариоз вилт б-н касалланади, вер-тициллёз вилт билан камдан-кам зарарланади ёки мутлақо зарарланмайди. Ниҳоллари илдиз чириш касаллигига, дарвини шакли эса шўрга чидамли. Ёввойи шаклларининг чигити — тошчигит. Кўпчилик маданий навларнинг чигити яхши шароитда сақланса, униб чикиш қобилиятини 10 й. ва ундан ҳам узоқроқ муддатгача йўқотмайди. Перу ғўзаси Мексика ва чалкаш тукли ғўзалар билан эрклн чатишиб, мева берадиган дурагайлар ҳосил қилади; харкнесс, раймонд, ҳиндихитой, стоке ва б. ғўзалар билан чатиштириб олинган дурагайлари бепушт бўлади. Клоцш, давидзон турлари билан қийин чатишади, аммо улардан олинган дурагайлари униб чиқиши билан но-буд бўлади. Перу ғўзасининг намуналари қимматли генетик фонд ҳисобланади ва улардан тола-сининг технологик сифати «юқори бўлган ингичка толали ғўза навларини яратишда фойдаланилади. Яна қ. Ингичка толали ғўза.

Ад.: Мауер Ф. М., Ғўза, 1-ж., Т., 1954; Жуковский П. М, Культурные растения и их сородичи, 3 изд., Л., 1971; ТерАванесян Д. В., Хлопчатник, Л., 1973.

Абдумавлон Абдуллаев.

Loading...