ПЕРУ ОҚИМИ

ПЕРУ ОҚИМИ, Гумбольдт оқими — Тинч океандаги совуқ юза оқим. Ғарбий Шамоллар оқимининг тармоғи. Сув т-раси 15—20°, оқим тезлиги 0,9 км/ соат. Сув сарфи 10—20 млн. м3/сек. 45° ва 4° ж. к. лар оралиғида Перу ва Чилининг ғарбий қирғоклари бўйлаб жан. дан шимолга томон оқади. Баъзи муаллифлар соҳил бўйи ва океан окимларини ҳамда Жан. Перучили оқимини ажратадилар. 4° ж. к. да Перу оқими ғарбга бурилиб Жан. Пассат оқимига қўшилади.

Prev Article

ПЕРСПЕКТИВА

Next Article

ПЕРУЖИНО