ПЕРУ

ПЕРУ (Peru), Перу Республикаси (Republika del Peru) — Жан. Американинг ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майд. 1 млн. 285,2 минг км2. Ахолией 27,9 млн. киши (2002). Пойтахти — Лима ш. Маъмурий жиқатдан 25 департамент (departamento) га булинади.

Давлат тузуми. Перу — республика. Амалдаги конституцияси 1993 й. 29 дек. да қабул қилинган, унга 2000 й. да тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғипрезидент (2001 й. дан Алехандро Толедо Манрике), у тўғри ва яширин овоз бериш нули билан 5 й. муддатга саиланади. Президент кетма-кет иккинчи муддатга кайта сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (бир палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни президент ва Вазирлар кенгаши амалга оширади. Президент Вазирлар кенгашининг раиси ва унинг тавсиясига биноан вазирларни тайинлайди.

Табиати. Соҳил қисми эни 80—180 км ли текислик (Коста), маркази тоғлик (Сьерра) ва шарқи сернам ўрмонли тоғ олди (Сельва). Перу майдонининг 1/3 кисмига яқини тоғ. Перу Анд тоғлари бўйлама водийлар орқали Ғарбий, Марказий ва Шарқий Кордильера тизмаларига бўлинади. Энг баланд жойи 6768 м (Уаскаран тоғи). Жан. да Пуна ясситоғлиги бор. Нефть, мис, полиметалл, уран рудалари, кумир, табиий газ конлари топилган. Перу ҳудудининг катта қисми иқлими — экваторга хос ва тропик. Йил давомида ўртача т-ра соҳилда 15—25°, шим. даги ясситоғликларда 12—16°, жан. да 5—9°, текисликда 24 — 29°. Йиллик ёғин тоғларда 1000 мм, Сельвада 3000 мм гача. Кўп дарёлари (Мараньон, Укаяли) Амазонка ҳавза-сига мансуб. Йирик кўли — Титикака. Соҳили ва тоғ ён бағирлари бутазор ва кактусзор. Тоғларнинг шарқий ён бағри ва текисликлар доим яшил тропик ўрмонзор.

Ҳайвонот дунёси хилма-хил: ягуар, тулки, пума, турли қушлар, судралиб юрувчилар, гуанако, викунья, маймун, чумолихўр, ялқов, тапир ва ҳ. к. Дарё ва кўлларида балиқ кўп. Миллий боғлари — Ману, Серрос-де-Амотане ва б.

Аҳолисининг ярмига яқини кечуа, аймара индейслари, қолганлари перу-анлар (испан-индейс метислари). Расмий тиллар — испан, кечуа, аймара тиллари. Диндорларнинг аксарияти — католик. Шаҳар аҳолиси 72%. Йирик шаҳарлари: Лима, Кальяо, Арекипа, Трухильо, Чиклайо, Куско.

Тарихи. Перу ҳудуди қад. замонларда инкларнинг Тауантинсуйу давлати таркибига кирган. 1532—36 й. ларда испан конкистадорлари бу давлатни босиб олди. 1543 й. П. Испаниянинг вице-қироллиги деб эълон қилинди ва ерлар испан мустамлакачилари ўртасида бўлина бошлади. 1780—83 й. ларда ин-дейслар Тупак Амару раҳбарлигида қўзғолон кўтарди. Америкадаги испан мустамлакаларининг мустақиллик йўлидаги урушлари (1810—26) давомида 1821 й. П. мустақиллиги эълон қилинди. 1822 й. П. республикаси тузилди ва биринчи конституция қабул этилди. 1825 й. мамлакатнинг жан.-шарқий қис-ми — Юқори Перу мустақил Боливия республикаси деб атала бошлади. 19-а. нинг 30-й. лари охири —40-й. лари бошида консерваторлар б-н либераллар ўрта-сида ҳокимият учун кураш авж олди. Перунинг Чили билан уруши (1879—83) оқибатида мамлакат ўз ҳудудининг бир қисмидан маҳрум бўлди. l-жаҳон уруши вақтида Перу бетараф турди. 1933 й. қабул этилган конституцияда президент — парламент идора усули белгиланди. 2-жаҳон уруши вақтида Перу ҳукумати 1945 й. Германия ва Японияга уруш эълон қилди.

1948—56 й. ларда ҳукмронлик қилган диктаторлик режими мамлакатдаги фуқаролар эркинлигини тугатди. Меҳнаткашларнинг норозилиги кучайиб, ҳукуматга қарши кенг кўламли ҳаракатга айланди (1950 й. Арекипа ш. даги қуролли қўзғолон, 1954—55 й. лардаги иш ташлашлар ва б.). 1956—62 й. да мамлакатни идора қилган ҳукумат демок-ратик эркинликларни тиклади. 1963 й. ҳокимият тепасига чиққан ҳукумат ислоҳот дастурини эълон қилган бўлсада, аслида халқ манфаатларига зид йўл тутди. 1968 й. даги ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар иқтисодий ва сиёсий мустақиллик учун кураш бошлади, ташқи сиёсатда мустақил йўлдан борди. 1980 й. ўтказилган умумий сайлов якунида ҳокимият фуқаро ҳукуматига топширилди, мамлакатда конституциявий идора усули тикланди. 1992 й. апр. да 1980 й. ги конституция бекор қилин-ди, парламент тарқатиб юборилди. 1993 й. янги конституция қабул этилди. 2001 й. 3 июнда бўлиб ўтган овоз беришнинг иккинчи давраси якунида «Перунинг келажаги учун» партиясининг раҳбари Алехандро Толедо Манрике президент этиб сайланди. Перу — 1945 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1991 й. 19 дек. да тан олган ва 1999 й. дек. да дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 28 июль — Мустақиллик куни (1821).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. «Перунинг келажаги учун», сиёсий партия; Халқ ҳаракати партияси, 1956 й. асос солинган; Халқхристиан партияси, 1966 й. тузилган; П. Априст партияси, 1924 и. ташкил этилган; П. коммунистик партияси, 1928 й. асос солинган; П. учун иттифоқ партияси, 1994 й. тузилган; Христиан-демократик партия, 1956 й. ташкил этилган. Перу меҳнаткашлари умумий конфедерацияси, 1929 й. тузилган; П. меҳнаткашлари бирлашган касаба уюшма маркази, 1992 й. ташкил этилган.

Хўжалиги. Перу — кончилик ва кайта ишлаш саноати нисбатан ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда кончилик саноатининг улуши 10,7%, қайта ишлаш саноатининг улуши 21,5%, қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 13,2%.

Қишлоқ хўжалигида фаол ақолининг 40% банд; деҳқончилик — етакчи тармоқ. Мамлакат ҳудудининг 3% га экин экилади, 91% ўтлоқ ва яйлов. Экспорт учун шакарқамиш, пахта, кофе, цитрус мевалар, какао, чой, тамаки, кока барги етиштирилади, ички истеъмол учун шоли, маккажў-хори, буғдой, арпа, маниок, оқ жўхо-ри, картошка, ловия ва б. экилади. Гўшт ва жун берадиган чорвачилик ривожланган: қорамол, чўчқа, қўй, от, шунингдек, лама, альпака боқилади, балиқчилик ривожланган. Овланган балиқнинг кўп қисмидан ун ва балиқ ёғи ишлаб чиқарилади.

Саноати да турли фойдали қазилмаларни қазиб олиш катта аҳамиятга эга. Жаҳон бозорида Перу висмут, сурма, молибден, вольфрам, симоб, селен, теллур етказиб беришда салмокли урин олади. Шу металларнинг асосий қисми Ороя ш. даги полиметалл к-ти ва Чим-боте ш. даги металлургия к-тида эри-тилади. Талара, Ла-Пампильядаги ва Лима яқинидаги з-длар йилига 8,5 млн. тонна нефтни қайта ишлайди. Озиқовқат ва тўқимачилик тармоклари ривожланган. Машинасозлик (шу жумладан, кемасозлик ва автойиғув), кимё, резина, целлюлоза-қоғоз, кўн, пойаб-зал, тикувчилик саноати корхоналари бор. Йилига ўртача 14,8 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади.

Транспорти. Темир йўллар уз. — 3,5 минг км, автомобиль йўллари уз. — 70 минг км. Денгиз савдо флотининг тоннажи 616 минг т дедвейт. Асосий денгиз портлари — Сан-Николас, Кальяо, Талара, Чимботе.

Ташқи савдоси . П. дан четга мис, кумуш, қўрғошин, рух, темир руда, нефть ва нефть маҳсулотлари, кофе, қандшакар, балиқ маҳсулотлари, пахта толаси, жун ва б. чиқарилади. Четдан машина ва асбоб-ускуна, чала тайёр маҳсулотлар, қурилиш материаллари, кенг истеъмол моллари кел-тирилади. АҚШ, Япония, Германия, Лотин Америкаси мамлакатлари билан савдо қилади. Пул бирлиги — янги соль.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Болалар 6 ёшгача боғчада тарбияланади. 9 й. лик ягона ва бепул умумий таълим жорий этилган. Давлат мактаби билан бирга хусусий ва черков мактаблари ҳам бор. 9 й. лик мактаб умумий таълимдан ташқари меқнат таълими хам беради. Кечуа ин-дейслари она тилида ўқитилади. Тижо-рат, ҳунартехника, пед. ва б. ўрта ўқув юртлари мавжуд. 33 ун-т бор; йириклари: Лимада «Санмаркое» Миллий ун-ти (1551 й. асос солинган), Миллий мухандислик ун-ти (1955), Арекипада «Сан-Агустин» Миллий ун-ти (1828) ва б. Илмий муассасалари: Миллий тиб-биёт академияси (1884), П. тил акаде-мияси (1887), Лима геогр. жамияти (1888), П. атом энергияси ин-ти (1945), Бошланғич таълим тажриба ин-ти (1940), П. денгиз ин-ти (1964) ва б. Лимада Миллий кутубхона (1821), «Санмаркое» ун-ти ва Миллий муҳан-дислик ун-тининг кутубхоналари, Миллий тарих музейи (1921), П. мада-нияти миллий музейи (1946), Антропология ва археология музейи (1938), «Хавьер Прадо» музейи ва б. бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Йирик газ. ва жур. лари: «Комерсио» («Савдосотиқ», кундалик газ., 1839 й. дан), «Охо» («Дийда», кундалик газ., 1968 й. дан), «Перуано» («Перулик», ҳукуматнинг кундалик газ., 1825 й. дан), «Република» («Республика», кундалик газ., 1982 й. дан), «Унидад» («Бирлик», кундалик газ., 1956 й. дан), «Экспресо» («Тезкор», кундалик газ., 1961 й. дан), «Экстра» (кундалик кечки газ., 1964 й. дан); «Алерта аграриа», (қ. х. масалаларини ёритувчи ойликжур., 1987 й. дан) , «Ойга» («Тин-гланг», ҳафталик жур., 1963 й. дан). Ахен-сиа де Нотисиас Андина миллий ахборот агентлиги 1981 й. да тузилган. Бош алоқа бошқармаси радио ва телевиде-ниени назорат қилади. «Радио насиональ дель Перу» ҳукумат маҳкамасига 1937 й. асос солинган. Телекўрсатувлар 1958 й. дан олиб борилади.

Адабиёти испан, кечуа ва аймара тилларида. Азалий халқ оғзаки ижодиё-ти бой. Кечуа тилидаги «Ольянтай» халқ драмаси мустамлака давридан аввалги энг муҳим адабий ёдгорликдир (бу асар матни 18-а. да қайта ишланиб, 1853 й. да нашр этидди). Мустамлака даврида яра-тилган тарихий воқеалар баёни испан тилидаги адабиётга асос солди. Инк Гарсиласо де ла Веганинг «Инкларнинг шоҳона шарҳлари» кад. тарих ва маданиятга оид асосий манбадир. 17—18-а. ларда рицарликни тараннум этадиган, шунингдек, диний-фалсафий, маърифий шеърият ва наср ривожланди. Халқ ижодиётида эса испанларга карши кайфият ифодаланди. 19-а. охири —20-а. бошларида М. Мельгар ижо-дида испан китобий шеърияти билан ин-дейс фольклори анъаналари бирлашиб кетди. «Перу ривоятлари» деган 12кисмли салмокди асар яратган Р. Пальма П. адабиётини янада ривожлантирди. Мус-тақиллик эълон қилингандан сўнг адабий ҳаёт жонланди, миллий театр учун сатирик асар ва комедиялар (Ф. Пар-до-иальяго ва М. Асенсио Сегура) ёзилди. 20-а. боши адабиётида модернизм, символизм, 1-жаҳон урушидан кейин авангардизм оқимлари расм бўлди. 2-жаҳон уруши даврида ва ундан кейин С. Алегрия, X. М. Аргедаснинг танқидий романларида, X. Р. Ри-бейро, Э. Конграйнс Мартиннинг шаҳар қашшоқлари ҳаётини тасвирловчи ҳикояларида ўткир ижтимоий муаммолар кўтарилди. 70 — 90-й. ларда шоирлардан В. Дельгадо, А. Ромуальдо, Х. Г. Росе, драматурглардан X. Риос, Э. Солари Суэйн, шоир М. Варгас Льоса халқ турмуши ва орзу-ис-такларини ҳаққоний ёритдилар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Перу маданияти — Лотин Америкасидаги энг қад. ларидан бири. Мил. ав. 10—8-а. ларда маданий марказлар мавжуд бўлган. Бадиий ҳунармандчилик буюмлари (жун ва ипдан тўқилган каштали гиламлар, олтин, кумуш ҳайкалчалар, металл, сопол, заранг идишлар ва б.) бизнинг давримизгача сақланган. Мус-тамлакачилик тартиблари қад. санъат ривожига халақит берди.

Перуда сақланиб қолган қад. шаҳарларда тўғри бурчакли кварталлар, тор кўчалар, қўрғонлар (Мачу-Пикчу, Саксауаман), қабристонлар, саройлар, ибодатхоналар, диний маросимлар ўтказиладиган амфитеатрлар, поғонали эҳромлар бўлган. 16а. 2ярми ва 17-а. 1ярмидан тўғри кўчали янги шаҳарлар, йирик шаҳарларда европача услубда черковлар бунёд этилди (17-а. 2ярми ва 18-а. да барокко, 19-а. да классицизм услубларида), уйларнинг ички томонини безашга эътибор берилди. 19—20-а. ларда турли услубда иморатлар қурилди. М. Пикерас Котоли, Э. Сеоане Рос, Л. Миро Кесада Гарланд сингари меъморлар «Янги перуча услуб» яратдилар. Лима ш., Анкон курорти ва б. қайта қурилди.

19-а. да замонавий рассомчилик ривожланиб, И. Мерино, Ф. Ласо, К. Бака Флор, Д. Эрнандес каби рангтасвирчилар етишди. 20-а. рассомларидан X. Сабогаль, X. Кодесидо, хайкалтарошларидан К. Сако, И. Посо ва б. лар ўз асарларида халқ ҳаётини, индейслар турмушини акс эттирдилар, қад. санъат анъаналарини ривожлантирдилар. Перу тасвирий санъатида кубизм, экспрессионизм, абстракт санъат кенг тарқалди. Халк, санъатида геометрик шакллар ҳосил қилиб гул тўқиладиган ёмғир пўшлар, сопол идиш, ҳайкалчалар, қадама нақш туширилган идиш ва бу-юмлар ясаш ривож топган.

Мусиқаси. Қад. инклар мусиқаси пентатоникага асосланган бўлиб, диний, ҳарбий, сарой ва халқ мусиқасидан иборат. Диний мадҳиялар (хайл), тарихий ривоят қўшиклари (таки), марсия (уан-ка) ва лирик қўшиқлар (арави) каби мусиқий жанрлар, рақслар (уайно, каиуа, каруйо) ривожланган. Чолғу ас-боблари: уанкар, тинья каби барабанлар, аната, кена, тарка каби пуфлаб чалинадиган созлар, эрке, айкори каби карнай ва б. кенг тарқалган. Булар кечуа ва аймара индейсларининг маданий меросига хос бўлса, креол халқ мусиқасида испан мусиқий маданиятининг таъсири сезилади. Креолларнинг асосий мусиқа асбоблари гитара ва арфадир; 19—20-а. композиторларидан X. Б. Аль-седо, X. М. Валье Риестра, О. Полар, М. Агирре, Перу Чавес Агиларни кўрсатиш мумкин. Замонавий композиторлар орасида А. Гевара Очоа алоҳида ажралиб туради. Лимада миллий консерватория, Филармония жамияти, Муниципал театр, Миллий симфоник оркестр бор.

Театри. Инклар давлати ташкил топиши билан Перу театр санъати ривожлана бошлади. Қад. театр томошаларининг бир неча тури мавжуд бўлиб, улар мусиқа жўрлигида, хор бўлиб ашула ай-тиб ижро этилган. Кечуа тилидаги «Ольянтай» халқ драмаси машҳур бўлган. 1548 й. биринчи дунёвий томоша кўрсатилган. 17-а. да Ж. Лелио, Г. дель Рио труппалари шуҳрат қозонган. 1680 й. Лимада «Принсипаль» театри қурилди. «Колисео де комедия», «Комедия насьональ» ва б. театрларда Перулик таниқли актёрлар Т. Миранда, Э. Перес ва б. етишиб чикди. 20-а. нинг 60-й. ларидан турли шаҳарларда театр фестиваллари ўтказила бошлади. Лимадаги М. А. Се-гура театри, ҳаваскор актёрларнинг «Ла Кабанья» труппаси Перу драматургларининг пьесаларини саҳналаштиради. Актёрлари: Л. Арриста, Э. Саморано, Д. Паредес ва б. машҳур. Театрлар учун кадрлар Лимадаги Миллий драма санъати ин-тида тайёрланади.

Киноси тарихи 1913 й. дан бошланган. Шу йили биринчи фильм суратга олинган. 20-а. нинг 30-й. ларида миллий ки-нематофафия шаклланди, Лимада биринчи кинофирма вужудга кедди. Кейинги йилларда А. Роблес Годой «Сельвада юлдузлар йўқ», «Кўк девор», «Сароб», «Уайанайдаги воқеа» фильмларини яратди. «Ернинг кучи» (реж. Б. Ариас), «Тон-гдаги ажал» (реж. Ф. Хосе Ломбарди) фильмлари ҳам дунё юзини кўрди. X. Уако, С. Вильянуэва, Э. Нисимаи, Э. Чамбининг ҳужжатли фильмларида индейслар турмушининг ўткир шктимоий муаммолари кўтарилган.

Loading...